Янгиликлар » Энциклопедия » ПЕРИФЕРИК НЕРВ СИСТЕМАСИ КАСАЛЛИКЛАРИ ТАСНИФИ

ПЕРИФЕРИК НЕРВ СИСТЕМАСИ КАСАЛЛИКЛАРИ ТАСНИФИ


Периферик нерв системаси касалликлари зарарланишини аниқлаш, баҳолаш ва ташхис қўйишда КХТ-10 дан фойдаланиш тавсия этилади.

 

Периферик нерв системаси касалликлари таснифи (КХТ-10 бўйича)

G50-G59. Нервлар, нерв илдизчалари ва чигаллар зарарланиши

G50. Уч шохли нерв зарарланиши

G50.0. Уч шохли нерв невралгияси

G50.1. Юзнинг атипик оғриғи

G50.8. Уч шохли нервнинг бошқа зарарланишлари

G51. Юз нерви зарарланиши

G51.0. Белл фалажи

G51.1. Тизза тугуни яллиғланиши

G51.2. Россолимо-Мелкерсон синдроми

G51.3. Гемифасциал клоник спазм

G51.4. Юз миокимияси

G51.8. Юз нервининг бошқа зарарланишлари

G52. Бошқа краниал нервлар зарарланиши

G52.0. Ҳидлов нерви зарарланиши

G52.1. Тил-ҳалқум нерви зарарланиши

G52.2. Сайёр нерв зарарланиши

G52.3. Тилости нерви зарарланиши

G52.7. Бир қанча краниал нервлар зарарланиши

G52.8. Бошқа краниал нервлар зарарланиши

G54. Нерв илдизчалари ва чигаллари зарарланиши

G54.0. Елка чигали зарарланиши

G54.1. Бел-думғаза чигали зарарланиши

G54.5. Невралгик амиотрофия

G54.6. Оёқ ёки қўлда оғриқли фантом синдром

G54.7. Оёқ ёки қўлда оғриқсиз фантом синдром

G54.8. Нерв илдизчалари ва чигалларнинг бошқа зарарланишлари

G56. Қўл нервлари мононевропатиялари

G56.0. Кафт канали синдроми

G56.1. Ўрта нерв зарарланиши

G56.2. Тирсак нерви зарарланиши

G56.3. Билак нерви зарарланиши

G56.4. Каузалгия

G56.8. Қўл нервларининг бошқа мононевропатиялари

G57. Оёқ нервлари мононевропатиялари

G57.0. Қуймич (ўтирғич) нерви зарарланиши

G57.1. Парестетик мералгия

G57.2. Сон нерви зарарланиши

G57.8. Бошқа оёқ нервларининг мононевралгияси

G58. Бошқа мононевропатиялар

G58.0. Қовурғалараро невропатия

G58.7. Бир қанча мононеврит

G58.8. Мононевропатияларнинг аниқланган бошқа турлари

G58.9. Ноаниқ мононевропатиялар

G59. Бошқа рукнларда таснифланган касалликларда мононевропатиялар

G59.0. Диабетик мононевропатия

G59.8. Бошқа рукнларда таснифланган касалликларда мононевропатиялар

G60-G64. Полиневропатиялар ва периферик нерв системасининг бошқа зарарланишлари

G60. Наслий ва идиопатик невропатия

G60.0. Наслий мотор ва сенсор невропатия

G60.1. Рефсум касаллиги

G60.2. Наслий атаксия билан қўшилиб келган невропатия

G60.3. Зўрайиб борувчи идиопатик невропатия

G60.8. Бошқа наслий ва идиопатик невропатиялар

G61. Яллиғланиш сабабли ривожланган полиневропатиялар

G61.0. Гийен-Барре синдроми

G61.8. Яллиғланиш сабабли ривожланган бошқа полиневропатиялар

G62. Бошқа полиневропатиялар

G62.0. Дорилар сабабли ривожланган полиневропатия

G62.1. Спиртли ичимлик сабабли ривожланган полиневропатия

G62.2. Бошқа токсик моддалар сабабли ривожланган полиневропатия

G62.8. Аниқланган бошқа полиневропатиялар

G63. Бошқа рукнларда таснифланган касалликларда полиневропатиялар

G63.0. Инфекцион ва паразитар касалликларда полиневропатиялар

G63.1. Ўсмаларда полиневропатия

G63.2. Диабетик полиневропатия

G63.3. Бошқа эндокрин касалликлар ва моддалар алмашинувининг бузилишларида полиневропатиялар

G63.5.Бириктирувчи тўқиманинг систем зарарланишларида полиневропатиялар

G63.6. Бошқа суяк-мускул зарарланишларида полиневропатиялар

G63.8. Бошқа касалликларда полиневропатиялар

G64. Периферик нерв системасининг бошқа зарарланишлари

 

    Изоҳ. Тасниф цисцартириб келтирилган.

 

КХТ-10 дан фойдаланган ҳолда ПНС касалликларининг янги клиник таснифлари яратилган ёки аввалги таснифлар қайта кўриб чиқилган. Уларга асосланиб ПНС касалликлари номланишига ўзгартиришлар киритилган. Авваллари яллиғланиш жараёни устунлик қилган ПНС касалликлари атамаси "-ит" билан тугалланган, масалан неврит, радикулит, плексит ёки полиневрит. Периферик нервлар бирор-бир касалликлар (диабет, уремия, интоксикация) сабабли зарарланса, уларнинг номланиши "-патия" билан тугалланган. Масалан, невропатия, радикулопатия, плексопатия ёки поли­невропатия.

Ҳозирда ПНС касалликлари атамасида яллиғланишни белгиловчи "ит" суффикси деярли ишлатилмайди. Унинг ўрнига "-патия" суффикси қўлланилмоқда. Юнончадан "pathos''" функция бузилиши деган маънони англатади. ПНС касалликлари бактериал ёки вирусли инфекциялар сабабли ривожланган бўлса ҳам ҳозирда касаллик атамаси "-патия" суффикси билан тугалланади. Масалан, «юз нерви неврити», эндиликда «юз нерви невропатияси» деб аталади ва ҳ.к. Гийен-Барре синдроми аввал "Ўткир полирадикулоневрит" деб юритилган бўлса, ҳозирда "Ўткир полирадикулоневрпатия" деб аталади. Албатта, бунга "демиелинизация" сўзи ҳам қўшилган. ПНС касалликларининг бундай аталиши энди нафақат касаллик этиологияси, балки унинг патогенезини ҳам белгилаб беради. Чунки ҳар қандай ин­фекция ПНС касалликлари ривожланишида даставвал туртки вазифасини бажаради, холос. ПНС касалликлари патогенезини эса бир қатор патологик жараёнлар, яъни интоксикация, ишемия, гипоксия, дисметаболизм, демиелинизация ва синаптик бузилишлар белгилаб беради. Шу боис, "-ит" суффикси билан тугалланадиган ПНС касалликлари "-патия" суффикси билан тугалланадиган бўлди.

ПНС зарарланиши билан намоён бўлувчи патологик ҳолатлар ва касалликларнинг қандай номланишини келтириб ўтамиз.

  • Мононевропатия – битта нерв зарарланиши.
  • Полиневропатия – бир қанча нервлар зарарланиши.
  • Радикулопатия орқа мия илдизчаси зарарланиши.
  • Плексопатия – нерв чигаллари зарарланиши.
  • Полирадикулоневропатия орқа мия илдизчалари ва бир қанча нервлар зарарланиши.
  • Аксонопатия – нерв толаси ўқ цилиндри зарарланиши.
  • Миелинопатия – миелин парда зарарланиши (емирилиши).
  • Нейронопатия – нейрон танаси зарарланиши.
  • Плексалгия – нерв чигаллари иннервация қиладиган соҳадаги оғриқлар.
  • Невралгия – нерв толаси ва унинг шохчалари бўйлаб тарқалувчи оғриқлар.
  • Миалгия – мускулларда кузатиладиган оғриқлар.
  • Цервикалгия бўйин соҳасидаги оғриқлар.
  • Цервикобрахиалгия елкага тарқалувчи бўйиндаги оғриқлар.
  • Краниоцервикалгия бошнинг энса қисми ва бўйин соҳасидаги оғриқлар.
  • Торакалгия кўкрак соҳасида кузатиладиган оғриқлар.
  • Радикулалгия – спинал илдизчалар иннервация қиладиган соҳадаги оғриқлар.
  • Дорсалгия (лот. dorsum орца) тананинг орқа қисмида кузати-лувчи оғриқлар.
  • Люмбаго ёки люмбалгия – бел соҳасидаги оғриқлар.
  • Люмбоишиалгия – бел ва қуймич нерви соҳасидаги оғриқлар.
  • Сакралгия думғаза соҳасидаги оғриқлар.
  • Кокцигодиния – дум соҳасидаги оғриқлар.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив