Янгиликлар » Энциклопедия » ПОЗИТРОН ЭМИССИОН ТОМОГРАФИЯ

ПОЗИТРОН ЭМИССИОН ТОМОГРАФИЯ


Позитрон эмиссион томография (ПЭТ) – турли аъзо ва тўқималарда кечаётган метаболик жараёнларни ўрганувчи замонавий усул. Цереброваскуляр касалликлар, нейродегенератив бузилишлар, метаболик энцефалопатиялар ва нейроинтоксикацияларда бош мияда кечаётган турли метаболик бузилишлар ПЭТ ёрдамида аниқланади. МРТ нерв системасида юзага келган структур ўзгаришлар ҳақида тўла-тўкис маълумот берса-да, уларнинг метаболизми ҳақида маълумот бера олмайди. Бу борада ПЭТ нинг ўрни жуда катта. ПЭТ орқали энди рўй бераётган ҳар қандай метаболик бузилишларни ҳам аниқлаб олиш мумкин. ПЭТ неврология амалиётида бош мия метаболизмини ўрганишда кенг қўлланилади.

   ПЭТ асосан қуйидаги касалликларда ўтказилади

  • Метаболик бузилишлар
  • Тарқоқ склероз
  • Цереброваскуляр касалликлар
  • Эпилепсия
  • Паркинсон касаллиги
  • Деменция
  • Гиперкинезлар

     ПЭТ турли контрастлар юбориб ўтказилади. Инсон учун зарарсиз бўлган ушбу контрастлар (асосан, глюкоза сақловчи) организмда кечаётган табиий метаболик жараёнларда иштирок этади. Бунинг натижасида нормал кечаётган метаболизм билан патологик тарзда кечаётган метаболик жараёнлар аниқлаб олинади. Чунки, кейинчалик структур бузилишларга олиб келувчи ҳар қандай касалликда дастлаб биокимёвий жараёнлар издан чиқади. Ушбу жараёнлар қай тарзда бузилаётганлигини ПЭТ кўрсата олади.   

ПЭТ оч қоринга ўтказилади. ПЭТ ўтказишга ўртача бир соат вақт кетади. Контраст юборилгандан сўнг синалувчи 30 дақиқа мобайнида тинч ётиши, яъни жисмоний ҳаракатлар қилмаслиги ва психоэмоционал зўриқмаслиги керак. ПЭТ ўтказиш билан боғлиқ рентгенолик нурланиш оддий рентген нурлари даражасида. Шу боис ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларга ПЭТ қилинмайди.


Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив