Янгиликлар » Энциклопедия » Постурал ортостатик тахикардия синдроми

Постурал ортостатик тахикардия синдроми


Горизонтал ҳолатда ётган бемор ўрнидан турганда юрак уриши жуда тезлашиб кетса, постурал ортостатик тахикардия синдроми ташхиси  қўйилади. Бундай пайтларда юрак уриши унинг нормал кўрсаткичларидан 30-40 % га ошади. Юрак бир дақиқада 120 маротаба ура бошлайди ёки ундан ҳам ошиб кетади. Юрак уриши  яна аввалги ҳолига қайтиши учун бемор узоқ вақт (баъзида 1 соатгача) горизонтал ҳолатда ётиши керак. Ушбу синдром аёлларда эркакларга қараганда 5 баробар кўп учрайди. Постурал ортостатик тахикардия синдроми турли ёшда учраса-да, унинг энг кўп кузатиладиган даври – бу ўсмирлик даври. Асосий клиник белгилари – кўз олдининг қоронғилашиб кетиши, бош айланиши, нафас етишмовчилиги, эпигастрал соҳада оғриқ пайдо бўлиши, оёқ-қўллар титраши, совуқ тер босиши ва ҳолсизланиб гандираклаб кетиш.

Бу синдром, асосан, пассив турмуш тарзи кечирувчилар, вирусли инфекцияларга тез-тез чалинадиганлар, ҳомиладор аёллар, АҚБ доимо паст юрувчилар, сурункали интоксикация ва метаболик бузилишларда кўп кузатилади. Касаллик, одатда оғир кечмайди. Уни юзага келтирган сабаблар аниқланса, бемор соғлом турмуш тарзига риоя қилса ва жисмоний машқлар билан шуғулланса, бу ҳолат асоратсиз ўтиб кетади.

Давоси. Тахикардияни бартараф этиш учун бета-адреноблокаторлар кам дозада тавсия этилади. Бунинг учун пропранолол кунига 10-40 мг дан ичишга буюрилади.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив