Янгиликлар » Энциклопедия » ПСИХОАНАЛИТИК БЕМОРНИ НЕВРОЗ ВА ДЕПРЕССИЯДАН ҚАНДАЙ ЧИҚАРАДИ?

ПСИХОАНАЛИТИК БЕМОРНИ НЕВРОЗ ВА ДЕПРЕССИЯДАН ҚАНДАЙ ЧИҚАРАДИ?


Психоанализ назариясига мувофиқ невроз ва депрессия негизида болалик даврида олинган кучли психологик зарбалар мавжуд бўлиб, улар онг остида йиллаб “яшириниб” ётади ва улғайганда кучли зиддиятлар ўчоғини яратади. Бунинг оқибатида беморда невротик шахс шаклланади ва у истерия, депрессия ва психосоматик бузилишларга мойил бўлади. Шахс бир томондан бировларга қарам бўлишни хоҳламайди, иккинчи томондан бошқалар уни эътироф этиши ва қўллаб-қувватлашини истайди. Албатта, бунинг ҳар доим ҳам иложи бўлавермайди. Натижада бир-бирига зид бўлган ушбу ҳолатлар доимий қониқмаслик ҳиссини юзага келтиради, яъни бошқаларга нисбатан қаҳр-ғазаб ва хафагарчилик шахснинг ички дунёсини қамраб олади. Шу аснода шахснинг ўзи бошқалар наздида меҳрибон, одамови ва ажойиб инсон сифатида тан олинишни хоҳлайди.

Психоаналитиклар фикрича, мана шу истакларнинг рўёбга чиқмаслиги невротик шахс ва кейинчалик депрессия шаклланишига туртки бўлади. Йиллар мобайнида онг остида қўним топиб, эътироф этилмаган ҳар бир хоҳиш ва истак бора-бора ички зиддиятларни кучайтириб, одамларни ёмон кўришга олиб келади. Шу сабабли улар ўзини ҳам кечирмайди ва суицидга қўл уради. Бундай шахсларда депрессия ривожланиши учун кучли стресс ёки ёқимсиз атроф-муҳитнинг ўзи кифоя. Албатта, бу ерда доимий руҳий-ҳиссий зўриқишларнинг аҳамияти ҳам катта.

Психодинамик терапиянинг асосий мақсади беморда катарсис, яъни руҳий покланишни юзага келтиришдир. Бунинг учун болалик даврида бошидан кечирган руҳий жароҳатлар ва кечинмалар мукаммал ўрганилади, уларнинг ҳозирги даврда рўй бераётган невротик бузилишлар, шу жумладан, депрессия билан боғлиқлик томонлари ёритилади. Психоаналитик олдида бемор, албатта, барча сир-асрор ва азобли кечинмаларни яширмасдан очиб ташлаши керак. Бу услуб тўла катарсис рўй бергунча олиб борилади. Ижобий натижага бир неча сеанс ичида эришилади.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив