Янгиликлар » Энциклопедия » ПСИХОЛОГИК ПОРТРЕТ ДЕГАНДА НИМАНИ ТУШУНАМИЗ?

ПСИХОЛОГИК ПОРТРЕТ ДЕГАНДА НИМАНИ ТУШУНАМИЗ?


Ҳар бир одамнинг психологик портрети бўлади. Уни рассом эмас, балким Сизнинг ўзингиз яратасиз. Айнан мана шу психологик портрет бошқаларнинг Сизга бўлган муносабатини белгилаб беради.

Психологик портрет қандай яратилади? Барча инсоний фазилатлардан воқиф бўлсангиз ва улардан оқилона фойдалана олсангиз, Сиз ўзингизга чиройли психологик портрет ярата оласиз. Одоб ва ахлоқ қоидаларига амал қилиб одамлар билан хушмуомалали, уйда ва ишда ибратли бўлиш, ҳар бир сўзни ўйлаб гапириш, ўз лафзида туриш, сабр-тоқатли ва қаноатли бўлиш, каттага ҳурмат, кичикка иззатли ва дўстга садоқатли бўлиш, ота-онани улуғлаш, оилапарвар бўлиш, очиқ чеҳрали бўлиш – булар психологик портрет элементларидир.

Битта қийин жойи – уни умрингиз охиригача сақлаб қолиш. Психологик портрет рассомлар чизган портретдан шуниси билан фарқ қиладики, уни бориб кўриш шарт эмас, чунки у Сизни биладиган барча инсонлар қалбига чизилган бўлади. Уни Сиздан бошқа ҳеч ким ўчириб ташлай олмайди.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив