Янгиликлар » Энциклопедия » ОКУЛОФАРИНГЕАЛ МИОДИСТРОФИЯ

ОКУЛОФАРИНГЕАЛ МИОДИСТРОФИЯ


Наслдан-наслга аутосом-доминант типда ўтади. Генетик нуқсон 14-хромосомада (14q11.2–q13) жойлашган. Касаллик ўрта ёшларда бошланади. Дастлаб кўз атрофидаги мускуллар озади ва яримптоз ривожланади. Кейинчалик кўзни ҳаракатлантирувчи мускуллар бутунлай фалажланади. Шунингдек мимик ва бульбар мускуллар ҳам зарарланади. Кам ҳолларда қўл ва оёқларнинг проксимал мускуллари атрофияга учрайди. Қонда КФК миқдори ошади. ЭМГ да мускулларнинг бирламчи атрофияси аниқланади. Касалликни миастения ва миотоник дистрофиялар билан қиёслашга тўғри келади.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив