Янгиликлар » Энциклопедия » ОКУЛЯР МИОПАТИЯ (ГРЕФЕ ОФТАЛМОПЛЕГИЯСИ)

ОКУЛЯР МИОПАТИЯ (ГРЕФЕ ОФТАЛМОПЛЕГИЯСИ)


Ташқи офталмоплегия белгилари билан намоён бўлади. Аутосом-доми­нант типда наслдан-наслга ўтади. Касаллик, асосан, болалик ва ўсмирлик даврида, кам ҳолларда 20–30 ёшларда ривожланади. Дастлаб икки томонла­ма птоз пайдо бўлади, кейинчалик кўзларни юқорига ва бошқа томонларга ҳаракатлантирувчи мускуллар фалажланади. Аксарият ҳолларда кўзни ичкарига ҳаракатлантирувчи мускуллар зарарланмай қолади. Диплопия куза­тилмайди. Баъзида кўзнинг айлана мускули, пешона ва чайнов мускуллари фалажланади. КФК миқдори бироз ошади. Қиёсий ташхис миастениянинг кўз тури билан ўтказилади. Антихолинэстераз воситалар ёрдам бермайди.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив