Янгиликлар » Энциклопедия » Орқа мия қандай тузилган?

Орқа мия қандай тузилган?


Орқа мия умуртқа канали ичида жойлашган. Унинг узунлиги ўртача 42-44 см га тенг. Йўғонлиги 2 см атрофида! Орқа мия йўғонлиги ҳар кимнинг бош бармоғи йўғонлиги қандай бўлса, унинг орқа мияси йўғонлиги ҳам шундай ёки сал катта. Инсоннинг қўл ва оёқлари билан бажариладиган барча хатти-ҳаракатларини амалга оширишда ушбу ингичка орқа миянинг ўрни беқиёс.

Қўл-оёқлар ва танамизга кўрсатилган ҳар қандай яхши ва ёмон сигналлар дастлаб орқа мияга боради. У ердан эса бош мияга узатилади. Масалан, биз қўлимизни бехосдан қайноқ нарсага тегизсак, ўйлаб ўтирмасдан уни дарров тортиб оламиз. Бу реакция бир сонияга ҳам етмайди. Чунки нерв толалари бўйлаб импульс бир сонияда 50-60 м тезликда ҳаракатланади. Сизнинг қўлингиз неча см? Энди у ёғини ўзингиз ҳисоб­лайверинг. Тиззага неврологик болғача билан урганда оёқ қисқаришини ҳаммамиз биламиз. Рефлекс – бу турли ташқи таъсирларга организмнинг жавоб реакцияси дегани.

Рефлекс қандай пайдо бўлади? Ташқи сигнал терида жойлашган рецепторлар орқали қабул қилинади ва сезги толалари бўйлаб орқа мияга етиб келади. Бу ерда сезги импульслари ҳаракат импульсларига айланади. Ҳаракат импульслари ҳаракат толалари бўйлаб қўллардаги мускулларга етиб келади ва Сиз қўлингизни дарров тортиб оласиз. Инсоннинг барча фаолияти рефлектор фаолиятдир. Буни исботлаб берган Павлов Нобель мукофотига сазовор бўлган.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив