НЕВРОЗЛАР


«Невроз» атамаси 1776 йили шотландиялик врач Келлен томонидан таклиф этилган. Ўша даврда неврозга қуйидагича таъриф берилган: бу касалликда тана ҳарорати кўтарилмайди, бирон-бир аъзо зарарланмайди, танада лат еган жойлар бўлмайди, бироқ беморнинг асаби бузилган бўлади. Кейинчалик неврозга турлича таърифлар берилди ва унинг бир қанча таснифлари яратилди.

Барча асаб касалликлари органик ва функци­онал турларга ажратилади. Нерв тўқималарида морфологик ўзгаришлар билан кечувчи касалликларга органик, асаб системаси функцияси бузили-ши билан кечувчи касалликларга функционал ка­салликлар деб айтилади. Ҳозирги кунда неврозларга асаб системасининг функционал касаллиги сифатида қаралади. Баъзи олимлар бу фикрга қўшилишмайди ва неврозларда аниқланган турли метаболик ва енгил органик бузилишларни бунга мисол қилиб кўрсатишади. Уларнинг фикрича, ен­гил органик симптомлар неврозлар учун ҳам хос. Бироқ бу органик ва метаболик бузилишлар невроз сабабли пайдо бўлганми ёки аввал ўтказилган касаллик ёки метаболик синдромлар асоратими, бунга аниқ жавоб бериш анча мушкул.

  

Шундай қилиб, неврозга қандай таъриф бериш мумкин? Невроз асаб сис­темасининг функционал касаллиги бўлиб, одамга руҳий жароҳат етказувчи ташқи ва ички омиллар натижасида ривожланади. Демак, невроз психоген касаллик. Неврозда аниқ ифодаланган морфологик бузилишлар бўлмаса-да, унинг аксарият турларида вегетатив белгилар кузатилади. Невроз белгилари узоқ ёки қисқа вақт давом этишидан қатъи назар, беморларни самарали даволаш мумкин. Бироқ бу жараён баъзан узоқ муддатга чўзилади.

Неврознинг 3 тури фарқланади: неврастения (том маънода невроз), истерия, миядан кетмайдиган фикрлар.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив