Янгиликлар » Энциклопедия » НЕЙРОРЕСПИРАТОР СИНДРОМ ЁХУД НАФАС НЕГА БЎҒИЛАДИ?

НЕЙРОРЕСПИРАТОР СИНДРОМ ЁХУД НАФАС НЕГА БЎҒИЛАДИ?


Нейрореспиратор синдром – руҳий сиқилишлар натижасида келиб чиққан нафас олиш фаолиятининг бузилиши. Бундай беморлар врачга ташриф буюрса, ҳаво етишмаяпти деб ёқасини очаверади, бўйнини силайверади.

“Ўпкамни тўлдириб нафас ололмаяпман, доимо томоғимда бир нарса тиқилиб туради, ҳадеб “уф-ф” тортавераман” деб шикоят қилиб келадиганларнинг аксарияти 20-30 ёшли гўзал, инжиқ, ўзига бино қўйган ва бировга (айниқса, эрига) гапини ўтказишга интиладиган аёллардир.

Агар бемордан касаллик сабабини сўрасангиз, албатта, унинг қандайдир истаги бажарилмай қолган, кимдадир катта пули қолиб кетган ёки унга нисбатан хиёнат қилинган бўлади ва ҳоказо.

Бундай аёлларни даволашдан олдин уларнинг ички дунёсини ўрганиш лозим. Акс ҳолда натижа бўлмайди. Баъзан ҳазиллашиб, уларга нисбатан “қониқмаслик синдроми” атамасини ишлатаман.

Бу касалликни аёлларда кўп кузатганман, агар уларнинг истаги бажарилса, нафас олишлари яна жойига тушиб кетади. Гап шундаки, бундай беморларни даволамаса ҳам тузалиб кетишади. Мен “Психоген астма” ҳақида кўп бора ёзганман. Нейрореспиратор синдром, психоген астма ва гипервентиляцион синдром – уч хил ном билан аталувчи битта касаллик. Бироқ бу касалликларнинг бошқа сабаблари борлигини ҳам унутманг. Улар ҳақида “Асаб касалликлари” дарслигимда батафсил маълумот берганман.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив