Янгиликлар » Энциклопедия » ҚУЛОҚ-ЧАККА НЕРВИ НЕВРАЛГИЯСИ

ҚУЛОҚ-ЧАККА НЕРВИ НЕВРАЛГИЯСИ


Қулоқ-чакка нерви невралгияси кам учрайди. Санчувчи оғриқлар қулоқ супрасининг олдинги қисми, яъни чакка соҳасида кузатилади. Невралгия қулоқ олди бези яллиғланиш касалликларидан (паротит) бир неча кун ёки бир неча ҳафта ўтгач ривожланади. Баъзида невралгия ҳеч бир "сабабсиз" тўсатдан пайдо бўлади. Овқат чайнаганда, иссиқ ёки аччиқ овқат еганда қулоқ супрасининг олдинги қисмида ачиштирувчи оғриқлар вужудга келади, ушбу жойда қизариш ва терлаш кузатилади. Бу невралгияни кўпинча уч шохли нервнинг 2- ва 3-тармоқлари невралгияси билан қиёслашга тўғри келади.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев

 




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив