Янгиликлар » Энциклопедия » КРАНИАЛ НЕВРОПАТИЯЛАР

КРАНИАЛ НЕВРОПАТИЯЛАР


КЎРУВ НЕРВИ НЕВРОПАТИЯСИ

 

Кўрув нерви зарарланиши кўп учрайди. Чунки у турли салбий таъсиротларга ўта сезгир ҳисобланади. Буларнинг ичида қандли диабет, атероскле­роз, артериал гипертония, турли этиологияли цереброваскуляр касалликлар, бош мия ўсмалари, экзоген ва эндоген интоксикациялар, авитаминозлар, ви­русли инфекциялар, коллагенозлар ва наслий-дегенератив касалликларни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Бу касалликлар, асосан, кўрув нервининг икки томонлама зарарланиши билан намоён бўлади. Бу нервнинг бир томонлама зарарланиши кам учрайди ва, асосан, ўсмалар (невринома), жароҳатлар ва яллиғланиш касалликлари ва a. ophtalmica тромбозида кузатилади. Кўрув нерви зарарланиши билан кечадиган барча касалликларда кўриш пасайиши (амблиопия) ёки бутунлай йўқолиши (амавроз) юзага келади.

Кўрув нерви функцияси бузилиши билан боғлиқ бўлган симптомларни ўрганиш нафақат унинг патологиясини аниқлашда, балки нерв системаси­нинг бир қатор касалликларига тўғри ташхис қўйишда ҳам ўта муҳимдир. Масалан, Фостер-Кеннеди синдроми бир томонда кўрув нервининг бирламчи атрофияси, иккинчи томонда дискнинг димланиши билан намоён бўлади. Кўрув нерви атрофияси ўсма бор томонда кузатилади.

Кўрув нервининг зарарланиши билан намоён бўладиган касалликлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Секин ривожланувчи бир томонлама амблиопия ёки амавроз сабаблари

  • Катаракта, глаукома, макула дегенерацияси.
  • Кўрув нерви ўсмаси (глиома), гипофиз аденомаси, менингиома.
  • Ички уйқу артерияси аневризмаси ва бошқа сабаблар.

Секин ривожланувчи икки томонлама амблиопия ёки амавроз сабаблари

  • Кўрув нервининг наслий атрофиялари (макуляр дегенерация, Лебер синдроми, Волфрам синдроми, Рефсум синдроми).
  • Хиазма соҳаси ўсмалари (глиома, гипофиз аденомаси, краниофарингиома).
  • Оптикохиазмал лептоменингит, ИКГ, обструктив гидроцефалия;
  • Қандли диабет ва бошқа дисметаболик бузилишлар.
  • Авитаминоз (В В12 ва фолат кислотаси етишмовчилиги).
  • Цереброваскуляр касалликлар, экзоген ва эндоген интоксикациялар ва бошқа сабаблар.

Тез ривожланувчи бир томонлама амблиопия ёки амавроз сабаблари

  • Ички уйқу артерияси стенози, кўз артерияси тромбози ёки эмболияси, чакка артериити, ретинанинг марказий артерияси окклюзияси;
  • Кўрув нерви жароҳатлари (олдинги краниал чуқурча соҳасида);
  • Ўткир ретробульбар неврит (тарқоқ склероз, ўткир тарқоқ энцефа­ломиелит ва бошқа сабаблар);
  • ОИТС, захм, боррелиоз, бошқа инфекциялар ва турли сабаблар.

Тез ривожланувчи икки томонлама амблиопия ёки амавроз сабаблари

  • Ўткир тарқоқ энцефаломиелит, тарқоқ склероз, Девик оптикомиелити.
  • Оптикохиазмал соҳа абсцесси ва бош мия жароҳатлари.
  • ОИТС, захм, боррелиоз ва шу каби бошқа инфекциялар.
  • Ўткир заҳарланишлар, токсик невропатиялар.
  • Тез ривожланувчи интракраниал гипертензия.
  • Мигрен хуружи.
  • Базиляр артерияда ёки a. cerebri posterior ҳавзасида қон айланиш­нинг ўткир бузилиши, энса бўлагида геморрагик инсульт ва бошқа сабаблар.

Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив