Янгиликлар » Энциклопедия » ИДИОПАТИК ЭПИЛЕПСИЯ

ИДИОПАТИК ЭПИЛЕПСИЯ


Наслий мойиллик сабабли ривожланган эпилепсияга идиопатик эпилепсия деб айтилади. Идиопатик эпилепсияда бош мияда структур ўзгаришлар кузатилмайди, неврологик статусда патологик ўзгаришлар аниқланмайди. Идиопатик эпилепсия оилавий тарзда ҳам, спорадик тарзда ҳам учрайди.

Идиопатик эпилепсиянинг 2 тури фарқланади

А. Тарқалган идиопатик эпилепсия

Б. Фокал идиопатик эпилепсия

А) Тарқалган идиопатик эпилепсия турлари:

  1. Хавфсиз кечувчи оилавий неонатал эпилепсия
  2. Хавфсиз кечувчи идиопатик неонатал эпилепсия
  3. Эрта болалик даврининг хавфсиз кечувчи миоклоник эпилепсияси
  4. Болалар абсанс эпилепсияси (пикнолепсия)
  5. Ювенил абсанс эпилепсия
  6. Ювенил миоклоник эпилепсия
  7. Уйғонганда кузатиладиган тоник-клоник типдаги хуружлар
  8. Тарқалган идиопатик эпилепсиянинг бошқа турлари
  9. Махсус таъсиротлар билан қўзғаганда кузатиладиган эпилеп­тик хуружлар

Б) Фокал идиопатик эпилепсия турлари:

  1. Роландик эпилепсия (марказий-темпорал пиклар билан хавфсиз кечувчи болалар эпилепсияси)
  2. Энса пароксизмлари билан кечувчи болалар эпилепсияси
  3. Ўқишнинг бирламчи эпилепсияси

Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив