Янгиликлар » Энциклопедия » ИНСУЛТ РИВОЖЛАНИШ ХАВФИНИ АНИҚЛАШ ШКАЛАСИ

ИНСУЛТ РИВОЖЛАНИШ ХАВФИНИ АНИҚЛАШ ШКАЛАСИ


ИНСУЛТ РИВОЖЛАНИШ ХАВФИНИ АНИҚЛАШ ШКАЛАСИ

 

 

САВОЛЛАР

ЖАВОБЛАР

Ҳа – 1 балл,

Йўқ – 0 балл

1.

Артериал қон босими ошдими?

 

2.

Бош оғриғи ўткир пайдо бўлдими?

 

3.

Бир томонлама ўткир амавроз ёки амблиопия рўй бердими?

 

4.

Ўткир бош айланиши кузатилдими?

 

5.

Хушини йўқотдими ёки ҳозирда бузилганми?

 

6.

Тананинг бир томонида увишиш ёки ҳолсизлик пайдо бўлдими?

 

7.

Нутқ тўсатдан бузилдими?

 

8.

Менингеал симптомлар борми?

 

9.

Юрак-қон томир касалликлари борми?

 

10.

Уйқу артериялари аускультациясида шовқин борми?

 

Тўпланган умумий балл:

 

 

Баҳолаш мезони

0 – 3 балл – инсулт ривожланиш хавфи паст;

4 – 6 балл – инсулт ривожланиш хавфи ўртача;

7 – 10 балл – инсулт ривожланиш хавфи юқори ёки инсулт рўй берди.

 

“Инсулт ривожланиш хавфини аниқлаш шкаласи” 10 та саволдан иборат бўлиб, уларнинг қай даражада мавжудлиги инсулт ривожланиш хавфини белгилаб беради. Шкала фақат икки хил жавоб варианти, яъни “ҳа” ва “йўқ” жавобларидан иборат. “Ҳа” жавоби 1 балл, “йўқ” жавоби 0 балл билан белгиланган. “Ҳа” жавоблари сони кўпайган сайин, баллар йиғиндиси ҳам оша боради. Баллар йиғиндиси 7 баллдан ошса, беморда инсулт ривожланиш хавфи жуда юқори ҳисобланади ёки бу касаллик ривожланган бўлади. Юрак-қон томир касалликлари мавжуд бўлган беморларда тўсатдан рўй бериб ўтиб кетган ҳар бир моносимптом ТИА ривожланганидан далолат бериши мумкин. Бу шкала ёрдамида нафақат инсулт ривожланиш хавфи, балки рўй берган ТИА ҳам аниқланади. Демак, бу шкала рўй берган ТИА ни аниқлаш ва ундан статистик мақсадларда фойдаланиш имконини ҳам беради.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив