Янгиликлар » Энциклопедия » ЕЛКА ЧИГАЛИ ПЛЕКСОПАТИЯСИ

ЕЛКА ЧИГАЛИ ПЛЕКСОПАТИЯСИ


Елка чигали (plexus brachialis) – С5–С8 ва Th1 спинал илдизчалардан ҳосил бўлган. Елка чигали 3 та бирламчи тутамдан иборат:

  • С5 – С6юқори бирламчи тутам;
  • С7ўрта бирламчи тутам;
  • С8Th1 – пастки бирламчи тутам.

Этиологияси. Елка чигали плексопатияси, асосан, турли вирусли ва бактериал инфекциялар, интоксикациялар (қўрғошин, маргимуш), ўмров ва елка суяклари жароҳатлари, ўмровости аневризмаси, елкага тасма тақиб оғир юкларни кўтариш, доимо қўлтиқтаёқда юриш, бўйиннинг қўшимча қовурғаси ва болани туғдириш пайтида кузатиладиган жароҳатларда ривожланади. Елка чигали ўпканинг устки қисми ўсмасида ҳам зарарланади ва бунинг натижасида плексопатия ривожланади. Бунга Панкост синдроми деб аталади (5.3-расм).

 

5.3-расм. Ўпка учи раки ва Панкост синдроми. А) Кўкрак қафаси компьютер томограммасида ўнг томонда ўпка учида ўсма аниқланган. Б) Ўнг қўл панжасида (айниқса, тенарда) атрофия. В) Кўкрак қафаси рентгенограммасида ўнг томонда ўпка учида катта қора доғ кўриниб турибди.

 

Симптомлари. Плексопатиянинг асосий симптоми – бу кучли оғриқлар. Оғриқ елка соҳасидан бутун қўл бўйлаб тарқалади ва панжаларгача ирра­диация қилади. Қўлнинг ҳар қандай ҳаракатида оғриқ кучаяди. Оғриқ билан биргаликда парестезиялар ҳам кузатилади. Плексопатиянинг яна бир асосий симптоми – бу периферик фалажлик (монопарез ёки моноплегия).

Фалажлик елка ва қўл мускулларида ривожланади, бицепс, трицепс ва периостал рефлекслар пасаяди ёки йўқолади, периферик типда сезги бузилишлари пайдо бўлади. Оғриқ нуқталари ўмровусти ва остидаги нуқталарда (Эрб нуқталари) жойлашади. Вегетатив-трофик бузилишлар ривожланади ва улар тери рангининг мармар тусга кириши, қуриши ёки гипергидрози ҳамда тирноқлар синиши каби белгилар билан намоён бўлади. Зарарланган қўлда тери ҳарорати ҳам пасаяди.

Елка чигалининг тўла зарарланиши кам учрайди. Унинг бирламчи тутамлари зарарланиши белгиларини келтириб ўтамиз.

  1. Юқори бирламчи тутам 5–С6 илдизчалар) зарарланса, атрофик фалажлик елка ва қўлнинг проксимал мускулларида ривожланади ва бу фалажлик Эрб-Дюшенн фалажлиги деб аталади. Эрб-Дюшенн фалажлигида қўлнинг проксимал мускуллари озганлиги сабабли қўл осилиб қолади ва бироз ичкарига бурилган бўлади (пронация ҳолати). Бемор елкасини кўтара олмайди, қўлини ташқарига бура олмайди (супинация ҳолатига келтира олмайди) ва тирсак бўғимида бука олмайди. Елка ва куракусти мускуллари озганлиги сабабли "қанотсимон курак" белгиси пайдо бўлади. Қўлнинг латерал юзаси бўйлаб сезги пасаяди, ўмров суяги устида­ги Эрб нуқтасида оғриқ пайдо бўлади. Бицепс рефлекс йўқолади, карпорадиал рефлекс пасаяди.

 5.4-расм. Посттравматик плексопатия. 

  1. Ўрта бирламчи тутам 7 илдизча) зарарланса, билак нерви (n. radialis) ва қисман ўрта нерв (n. medianus) иннервация қиладиган мускуллар фалажланади. Панжани букувчи билак мускули ва билакни ичкарига букувчи юмалоқ мускул фалажланади. Елка-билак мускули функцияси сақланиб қолади.
  2. Пастки бирламчи тутам 8–Th1 илдизчалар) зарарланса, атрофик фалажлик қўлнинг дистал мускулларида ривожланади. Бунга Дежерин-Клюмпке синдроми деб айтилади. Қўл панжаси ва бармоқларини букувчи мускуллар атрофияга учрайди, қўлнинг ички юзаси бўйлаб сезги бузилади. Вегетатив-трофик бузилиш­лар пайдо бўлади.

ЭНМГ текширувлар ёрдамида зарарланган илдизчалар иннервация қиладиган мускулларда денервация белгилари аниқланади.

Елка чигалидан қуйидаги йирик нервлар – n.axillaris 5, С6), n. medianus 7, С8, Th1), n. radialis 5–С8) ва n. ulnaris 7, С8) ажралиб чиқади. Уларнинг зарарланиш синдромлари билан танишиб чиқамиз.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив