Янгиликлар » Энциклопедия » ДУПЛЕКСЛИ СКАНИРЛАШ УСУЛИ

ДУПЛЕКСЛИ СКАНИРЛАШ УСУЛИ


Неврология амалиётида бўйин ва бош мия қон томирларини дуплекс ёрдамида текшириш кенг қўлланилади. Дуплекс ёрдамида қон томирлар девори ва диаметри, тонуси ва эластиклик хусусияти, қон оқиш йўналиши ва тезлиги, тромблар хажми ва шакли, локализациясини 3 ўлчамли тасвирларда  ўрганилади. Шунингдек, дуплекс текширувлари ёрдамида қон томирлар йўналиши, аномалиялари (кинг-кинг, койлинг), кенгайишлари ва хатто қатланишлари бемалол аниқланади. Бу усул ёрдамида ҳар қандай диаметрли  артерия ва веналар ҳолатига баҳо бериш мумкин. Ангионеврологияни дуплекс текширувларисиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, бўйин қон томирларида ангиохирургик операциялар ўтказишда дуплекснинг ўрни катта. Қон томирлар ҳолати ҳақидаги маълумотлар электрод қўйилган заҳоти автоматик тарзда пайдо бўлади ва таҳлил қилинади.

 

64-расм. Дуплекс текшируви ўтказилаётган пайт

 

65-расм. Электрод қўйиладиган соҳалар

1.    Трансорбитал

2.    Субмандибуляр

3.    Субокципитал

4.    Темпорал

5.    Қўшимча нуқта

 

 

66-расм. Бош мияни қон билан таъминловчи артериялар

¾    Обшая сонная артерия- умумий уйқу артерияси;

¾    позвоночная артерия – умуртқа артерияси;

¾    внутренная сонная артерия – ички уйқу артерияси;

¾    наружная сонная артерия – ташқи уйқу артерияси;

¾    задняя нижняя мозжечковая артерия – миячанинг орқа пастки артерияси;

¾    передняя нижняя мозжечковая артерия – миячанинг олдинги пастки артерияси;

¾    средняя мозговая артерия – миянинг олдинги артерияси;

¾    задняя мозговая артерия – миянинг орқа артерияси;

¾    передняя мозговая артерия – миянинг олдинги артерияси

¾    базиллярная артерия – базиляр артерия

¾    орбиталная артерия – орбитал артерия

 

Дуплекс ўтказиш учун асосий кўрсатмалар 

  • Бош айланиши;
  • Қулоқ ва бошда шовқин;
  • Атеросклероз, гипертония касаллиги;
  • ТИА ўтказган беморлар
  • Юрак-қон томир касалликлари
  • Рейно касаллиги
  • Периферик қон томирлар касалликлари

Эслатма. Дуплекс текширувини ўтказишга монелик қилувчи ҳолатлар йўқ.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив