Янгиликлар » Энциклопедия » ГИПЕРТОНИК КРИЗ

ГИПЕРТОНИК КРИЗ


Гипертоник криз – артериал қон босимнинг бир неча дақиқа ёки соат ичида кескин кўтарилиши билан кечувчи ўткир патологик ҳолат. Гипертоник криз аксарият ҳолларда церебрал, коронар ва вегетатив симптомлар билан намоён бўлади.

Асосий сабаблари – ҳафақон касаллиги, симптоматик АГ, феохромоцитома, ўткир гломерулонефрит, эклампсия, буйрак касалликлари, бош мия жароҳатлари, гипотензив терапияни бирдан тўхтатиш, психоэмоционал стресс, ортиқча жисмоний зўриқиш, спиртли ичимликларни катта миқдорда истъемол қилиш, метеорологик омиллар.

Клиникаси. Гипертоник кризнинг асосий белгиси – бу АҚБ нинг қисқа вақт ичида кескин кўтарилишидир. Гипертоник криз, одатда АҚБ 160/100 ёки 180/120 мм сим. уст. дан ошган пайтларда рўй беради. Бироқ бу кўрсаткич индивидуал бўлиб, беморнинг ишчи АҚБ ига кўп жихатдан боғлиқ. Масалан, баъзи беморларда гипертоник криз АҚБ 240/120 мм сим. уст. га етганда рўй беради ва ҳ.к. Гипертоник кризнинг асосий клиник белгилари 2.9-жадвалда келтирилган.

 

2.9-жадвал

Гипертоник кризнинг асосий клиник белгилари

Церебрал симптомлар

Кардиал симптомлар

Психоэмоционал ва вегетатив симптомлар

·         Кучли бош оғриқ

·         Бош айланиши

·         Қулоқнинг битиб қолиши ёки шовқин

·         Кўз олдида учқунлар пайдо бўлиши, кўришнинг пасайиб кетиши, диплопия

·         Юз ва тананинг бир томонида увишиш пайдо бўлиши

·         Қўл ва оёқларда ўтиб кетувчи холсизлик

·         Ўтиб кетувчи афазия

·         Координация ва мувозанат бузилиши

·         Тутқаноқ хуружлари

·         Кардиалгия

·         Нафас етишмовчилиги

·         Аритмия

·         Кардиосенестопатия

 

·         Умумий ҳолсизлик ва безовталик

·         Кўнгил айниш ва қусиш

·         Қўрқув ва хавотир

·         Кўп терлаш

·         Оғиз қуриши

·         Оёқ-қўлнинг “музлаб” қолиши

·         Умумий титраш

·         Сийишга қистовлар

 

 

2.10-жадвал. Артериал қон босимнинг нормада ва артериал гипертензиянинг турли босқчиларидаги кўрсаткичлари

Норма ва артериал гипертензия

АҚБ кўрсаткичлари

(мм сим уст)

Норма

120/80 ва ундан паст

Норманинг юқори чегараси

130/85 – 139/89

Биринчи даражали артериал гипертензия

140/90 – 159/99

Иккинчи даражали артериал гипертензия

160/100 – 179/109

Учинчи даражали артериал гипертензия

180/110 мм сим. уст

  

Даволаш. Гипертоник криз рўй берганда зудлик билан “Тез ёрдам” чақирилади. Тиббий ёрдам зудлик билан бошланади. Беморга тез ёрдам кўрсатаётган врач қуйидаги муолажаларни амалга ошириши ва параллел тарзда зарур анамнестик маълумотларни йиғиши керак.

  1. Беморни текис ва равон жойга ётқизиш, тинчлантириш, қандай дорилар ичаётганлигини аниқлаш.
  2. АҚБ ни ўлчаш, юрак уришини текшириш ва гипотензив дориларни қилиш.
  3. ЭКГ олиш, ҳар 10–15 дақиқада АҚБ ни ва юрак уришини ўлчаб туриш.
  4. Соматик ва неврологик статусни текшириш.

 2.10–жадвал

 Артериал гипертонияда қўлланиладиган асосий дори воситалари

Дорининг ҳалқаро номи

Дозаси, мг

Таъсир этиш давомийлиги, соат

Неча маҳал ичиш кераклиги

βадреноблокаторлар

Атенолол

50–100

12–24

1–2

Бетаксолол

5–20

24

1

Бисопролол

2,5–20

24

1

Метопролол

100–300

12

2

Надолол

40–320

24

1

Пиндолол

10–60

6–12

2–3

Пропранолол

40–320

6–12

3

Тимолол

20–60

6–12

2

Карведилол

25–50

8–12

1–2

α–адреноблокаторлар

Доксазозин

1–16

24

1

Празозин

0,5–20

3–6

2–3

α– βадреноблокаторлар

Карведилол

12,5–100

12

2

ААФ ингибиторлари

Беназеприл

10–40

12–24

1–2

Каптоприл

25–150

4–8

3

Хинаприл

5–80

12–24

1–2

Лизиноприл

5–40

12

2

Моэксиприл

3,75–30

10

1–2

Периндоприл

2–8

 

1

Рамиприл

2,5–10

12

1–2

Спираприл

3–6

 

1

Фозиноприл

10–40

 

1–2

Эналаприл

5–40

 

1–2

Секин калций каналлари блокаторлари

Верапамил

480

12

2

Дилтиазем

60–360

12–24

2

Амлодипин

5–10

24

1

Фелодипин

5–20

24

1

Исрадипин

5–20

12

1–2

Нифедипин

30–180

24

1

Марказий таъсирга эга дорилар

Клонидин

0,225–0,9

6–12

3

Метилдопа

500–2000

6–12

2–3

Гуанфацин

1–3

12–24

1–2

Симпатолитиклар

Резерпин

0,05–0,5

6–8

2–3

Гуанетидин

10–75

24

1

Диуретиклар

Индапамид

2,5

18–24

1

Фуросемид

40–240

3–6

1

Гидрохлоротиазид

12,5–50

12–18

1

Триамтерен

50–100

3–6

1

Спиронолактон

25–100

3–6

1

Хлорталидон

12,5–50

6–12

1

Ангиотензин II рецептори блокаторлари

Лозартан

25–100

12–24

1–2

Валсартан

80–160

24

1

Ирбесартан

150–300

24

1

  

2.11-жадвал

Гипертоник криз пайтида тез ёрдам кўрсатиш тартиби

АҚБ ни 1 соат ичида пасайтириш керак бўлган ҳолатлар

АҚБ ни секинлик билан (12–24 соат ичида) пасайтирса бўладиган ҳолатлар

Миокард инфаркти

АҚБ 240/130 мм сим уст. ва ундан юқори (асоратларсиз)

Юракнинг ўткир етишмовчилиги

Ҳавфли АГ (асоратларсиз)

Ностабил стенокардия

Операциядан олдинги ва кейинги АГ

Бурундан тўхтовсиз қон кетиш

Гипотензив дориларни тўхтатгандан сўнг ошиб кетган АҚБ

Ўткир гипертоник энцефалопатия

Буйрак кризи

Геморрагик инсулт

Тана куйишлари

Эклампсия

Феохромоцитома

Аорта қатланиши (аортанинг қатланувчи аневризмаси)

 

Гипертоник криз турли хил клиник синдромлар билан намоён бўлади. шу боис  АҚБ ни тушириш билан биргаликда ёндош клиник бузилишларни ҳам бартараф этиш лозим.

Гипертоник криз тахикардия билан намоён бўлса

  • Пропранолол 10–40 мг дан ичишга берилади. Бу дори 30 дақикадан сўнг таъсир қила бошлайди ва унинг самараси 6 соат давом этади. Ножўя таъсирлари: брадикардия, бронхоспазм, АВ-қамал. Монелик қилувчи ҳолатлар: II–III даражали АВ-қамал, синус тугун фаоллиги пасайиши синдроми, кучли брадикардия (1 дақ. 50 та уришдан паст), бронхиал астма.
  • Клонидин 0,075–0,150 мг дан тил остига ташлаб сўрилади. Дори 10–30 дақ. ичида таъсир қила бошлайди, самарадорлиги 6–12 соатга тенг. Ножўя таъсирлари: оғиз қуриши, кучли ҳолсизлик, уйқу босиши, бош айланиши, ортостатик гипотония, брадикардия, АВ-қамал. Монелик қилувчи ҳолатлар: депрессия, кучли церебрал атеросклероз, артерияларнинг облитерацияловчи касалликлари, кучли брадикардия, II–III даражали AВ-қамал, трициклик антидепрессантлар билан биргаликда қабул қилиш, ҳомиладорлик. Ҳозирда клонидин кам қўлланилади.

Гипертоник криз тахикардиясиз намоён бўлса

  • Каптоприл 25 мг дозада тил остига ташлаб сўрилади. Бу дори 15-30 дақиқадан сўнг таъсир эта бошлайди, самарадорлиги 6-12 соатга тенг. Ножўя таъсирлари: артериал гипотония, қуруқ йўтал, тери тошмаси, протеинурия. Монелик қилувчи ҳолатлар: ҳомиладорлик, аортал стеноз, ўткир ишемик инсулт, ўткир коронар етишмовчилик.
  • Нифедипин 10 мг дозада тил остига ташлаб сўрилади. Таъсири 5–20 дақиқадан сўнг бошланади, самардорлиги 4–6 соатга тенг. Ножўя таъсири: бош айланиши, артериал гипотония, бош оғриғи, тахикардия, умумий холсизлик, кўнгил айниши. Дорини қабул қилгандан сўнг бемор 1 соат мобайнида горизонтал ҳолатда ётиши лозим. Акс ҳолда ортостатик гипотензия ривожланиши мумкин. Монелик қилувчи ҳолатлар: ўткир миокард инфаркти, тахикардия. Қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик талаб этилади: кучли аортал ёки митрал стеноз, кучли брадикардия ёки тахикардия, сурункали юрак етишмовчилиги, оғир кечувчи церебрал ишемиялар, жигар ва буйрак етишмовчилиги, кекса ёш, 18 ёшгача бўлган давр. Нифедипин ҳомиладор аёллар, вазоренал АГ, бронхларнинг сурункали обструктив касалликлари ва артериаларнинг облитерацияловчи касалликларида кенг тавсия этилади.
  • Фуросемид қўшимча равишда 40–80 мг дозада тавсия этилади.

Гипертоник криз миокард инфаркти билан намоён бўлса

  • Нитроглицерин 0,5 мг тил остига ташланади ёки 1 доза (0,4 мг) аэрозол оғизга сепилади. Оғриқ камаймаса 5 дақиқадан сўнг дори яна берилади. Шунингдек 0,1% ли 10 мл нитроглицерин 0,9 % ли 100 мл натрий хлорид эритмасида в/и га томчилатиб юборилади. Юбориш тезлиги – 1 дақиқага 2-4 томчи. АҚБ ва юрак уриши назоратда ушланади.
  • Пропранолол. Дорининг 0,1% ли 1 мл (1 мг) эритмаси в/и га секинлик билан юборилади. АҚБ, юрак уриши ва ЭКГ назоратда ушланади. Агар АҚБ тушавермаса эналаприлат 0,625–1,250 мг дозада в/и га 5 дақиқа мобайнида секин юборилади.
  • Морфин. Оғриқни қолдириш учун 1% ли 1 мл морфин 0,9% ли 10 мл натрий хлор эритмасида в/и га секинлик билан юборилади. Оғриқ тўхтамаса, 10-15 дақиқадан сўнг дори шу дозада такроран қилинади.  
  • Аспирин 150–300 мг миқдорда ичишга берилади.

Эслатма. Нифедипин ва фуросемид бериш мумкин эмас. АҚБ баланд бўлса, гепарин ҳам қилинмайди.

Гипертоник криз чап қоринчанинг ўткир етишмовчилиги ва ўпка шиши билан намоён бўлса

Бундай пайтда кичик қон айланиш системасида босим ошиб ўпка шиши ривожланади. Бунинг оқибатида нафас бўғилиши, цианоз ривожланади. АҚБ ни тушириш билан биргаликда зудлик билан ўпка шишини ҳам бартараф этиш лозим. Бунинг учун эналаприлат 0,625-1,25 мг дозада в/и га 5 дақиқа мобайнида секинлик билан юборилади. Фуросемид ҳам 20-100 мг дозада в/и га қилинади. Қуйидаги дорилар мумкин эмас: β–блокаторлар (пропранолол), клонидин.

Гипертоник криз эпилептик хуружлар билан намоён бўлса

Диазепам. Дорининг 0,5% ли эритмаси 2-4 мл (10–20 мг) дозада в/и га секинлик билан юборилади. Кейинчалик 4 мл (20 мг) диазепам натрий хлориднинг физиологик эритмасига қўшиб в/и га томчилатиб юборилиши мумкин. Самараси бир неча дақиқадан кейин билинади. Бошқа гипотензив дорилар (магний сулфат, каптоприл, эналаприлат, верапамил, метилдофа) ва диуретиклар (фуросемид) ҳам қилинади. Бироқ нифедипин мумкин эмас.

Гипертоник криз преэклампсия ёки эклампсия билан намоён бўлса

Эклампсик хуружларни бартараф этиш ва АҚБ ни тушириш учун магний сульфатнинг 10% ли эритмаси 40-100 мл (400-1000 мг) миқдорда в/и га томчилатиб юборилади. Бу дорининг 20% ли эритмасини 20 мл дан ҳар 5 дақиқада в/и га тезлик билан юбориш ҳам мумкин. Шунингдек, нифедипин 10 мг миқдорда тил остига ташланади. 

Гипертоник криз ўткир гломерулонефрит билан намоён бўлса

Нифедипин 10-40 мг миқдорда тил остига ташланади. Венадан фуросемид 80-100 мг миқдорда қилинади ва бемор зудлик билан гемодиализ муолажасини ўтказиш учун шифохонага ётқизилади.

Феохромоцитомада кузатиладиган гипертоник кризда

Дроперидол 5-10 мг в/и га секинлик билан юборилади, празозин 1 мг тил остига ташланади, пропранолол 20-40 мг ичишга тавсия этилади.

Эслатма. АҚБ ни “нормал ишчи босим”гача тушириш асло мумкин эмас. Акс ҳолда ўткир коронар ва церебрал ишемия ривожланиши ёки кучайиши мумкин.  АҚБ ни ошган кўрсаткичдан 20-30 % га тушириш етарли. Гипертоник криз (айниқса, асоратли турларида) рўй берганда бемор зудлик билан шифохонага олиб келиниши керак. Енгил ҳолатларда (асоратсиз турларида) бемор врач назоратида уйда даволаниши мумкин. Артериал гипертониянинг ҳар қандай турларида бемор УАВ назоратига олинади.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив