Янгиликлар » Энциклопедия » БОЛА НЕГА ДУДУҚЛАНАДИ?

БОЛА НЕГА ДУДУҚЛАНАДИ?


Дудуқланиш болалар орасида кўп тарқалган касаллик. Мен шу ерда қаттиқ қўрққандан дудуқлана бошлайдиган болалар ҳақида маълумот бермоқчи эдим. Бир ёшда гапира бошлаган бола уч ёшга етмасдан ота-онанинг қаттиққўллиги, қўрқитилиши ёки қоронғи хонага қамаб қўйилиши (тарбиялаш учун) сабабли нутқ равонлигини йўқотади ва дудуқланиб гапира бошлайди.

Эслатиб ўтаман. Бош мияда нутқ учун жавоб берадиган 7 та марказ бор. Бу марказлар 7 ёшгача ривожланиб ва шаклланиб боради. Шунинг учун ҳам дудуқланиш 7 ёшгача бўлган болаларда кўп учрайди. Демак, шу ёшгача бўлган болалар билан жуда эҳтиёт бўлиб мулоқотда бўлиш, ривожланиб келаётган нутқ марказларига жиддий зиён етказадиган хатти-ҳаракатларга асло йўл қўймаслик керак.

Болани ким даволайди? Агар болада қўрқиш сабабли дудуқланиш ривожланган бўлса, уни педагог-психолог ва логопед кўрикдан ўтказади ва даволайди. Агар болада нутқ бузилишлари бош мия касалликлари (олигофрения, бош мия жароҳатлари ва ҳ.к.) сабабли ривожланган бўлса, уни невропатолог (нейропсихолог) ёки тиббий психолог даволайди. Бу ерда ҳам логопед (дефектолог) даволаш жараёнида албатта қатнашиши керак. Сўзларни тўғри талаффуз қилишни фақат логопед ўргата олади. Болани мактаб ёшига етмасдан даволаш зарур. Акс ҳолда унда бошқа руҳий жароҳатлар ривожлана бошлайди.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив