Янгиликлар » Энциклопедия » БОЛДИРНИНГ КАТТА НЕРВИ НЕВРОПАТИЯСИ

БОЛДИРНИНГ КАТТА НЕРВИ НЕВРОПАТИЯСИ


Этиологияси. Болдирнинг катта нерви (n. tibialis) невропатияси кам учрайди ва кўпинча тизза ва болдир суяклари жароҳатларида рўй беради. Шунингдек, n. tibialis тарзал канал соҳасида ҳам сиқилиб қолиши мумкин. Бунда туннел невропатия ривожланади.

Клиникаси. Невропатия оёқда кучли оғриқлар билан намоён бўлади. Оёқ панжасини пастга букиш ва ичкарига буриш (супинация) анча мушкул. Бармоқларни букиш ҳам қийинлашади, ахилл рефлекс сўнади. Оёқ панжаси тепага кўтарилиб, бироз ташқарига буралиб қолади. Кўп ҳолларда контрак­тура ривожланади ва оёқ панжаси pes calcaneus шаклини олади. Бемор оёқ учида тик тура олмайди. Болдирнинг орқа томони ва оёқ панжасидаги суяклараро мускуллар атрофияга учрайди. Шу боис, оёқ панжаси қуш чангалига ўхшаб қолади. Болдирнинг орқа томони, оёқ панжаси ва бармоқларнинг пастки қисмида гипестезия кузатилади. Кейинчалик оёқ панжаси тагида вегетатив-трофик ривожланади.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив