Янгиликлар » Энциклопедия » БОЛДИРНИНГ КИЧИК НЕРВИ НЕВРОПАТИЯСИ

БОЛДИРНИНГ КИЧИК НЕРВИ НЕВРОПАТИЯСИ


Этиологияси. Болдирнинг кичик нерви (n. peroneus) кўп зарарланадиган нервлар сирасига киради. N. peroneus совуқ, токсин, алкогол, ишемия ва авитаминозга жуда чидамсиз. Ҳатто ҳомиладорлик даврида енгил бўлса-да, бу нерв невропатияси кузатилиб туради. Оёқнинг устига чўккалаб ўтирса, 10 дақиқа ўтмай унинг увишиб қолиши ҳам n. peroneus ишемияси ҳисобига рўй беради. Шу боис, увишиш болдирнинг ташқи юзаси бўйлаб рўй бера­ди. Турли этиологик омиллар қуймич нервига таъсир ўтказса ҳам кўпинча унинг перонеал толалари зарарлана­ди. N. peroneus тизза бўғими ва бол­дир суяклари жароҳатларида ҳам кўп зарарланади. N. peroneus дан фарқли ўлароқ, n. tibialis бундай таъсиротларга бардошлидир.

 

5.8-расм N.peroneus (а) ва n. tibialis (б) патологияси.

 

Клиникаси. Оёқ панжаси осилиб қолади, уни тепага букиб бўлмайди ва бармоқлар орасини очиш қийинлашади. Бемор оёқ панжасини ташқарига бу­ра олмайди, товони билан тик тура олмайди. Болдирнинг олдинги юзасидаги мускуллари атрофияга учрайди. Антагонист мускуллар фаоллиги ошганлиги сабабли оёқ панжаси контрактураси пайдо бўлади ва у pes equinovarus кўринишини олади. Бемор қадам ташлаганида зарарланган томонда оёқ панжасини кўтариб ташлаб юради. Агар n. peroneus иккала томонда ҳам зарарланса, бемор осилиб қолган оёқ панжалари бармоқларини ерга уриб олмаслик учун оёқларини юқорига кўтариб ташлаб юради. Унинг юриши худди отнинг қадам ташлашига ўхшайди. Бу юриш "от юриши" ёки степпаж деб аталади. Оғриқлар ва вегетатив бузилишлар деярли кузатилмайди, бироқ парестезиялар кузатилиши мумкин. Болдирнинг ташқи юзаси, оёқ панжасининг устки қисми, 1- ва 2-бармоқларнинг ички юзаси бўйлаб гипестезия аниқланади.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив