Янгиликлар » Энциклопедия » БОШ МИЯДА ҚОН АЙЛАНИШИНИНГ ЎТКИР БУЗИЛИШЛАРИ

БОШ МИЯДА ҚОН АЙЛАНИШИНИНГ ЎТКИР БУЗИЛИШЛАРИ


Бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишларига транзитор ишемик атака, бош мияда қон айланишининг ўткинчи бузилиши, ўткир гипер­тоник энцефалопатия ва инсультлар киради (1.6-жадвал).

 

Бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишлари 

Номи

Таърифи

Транзитор ишемик атака

Бош мияда қон айланишининг ўткир ишемик бузилиши бўлиб, пайдо бўлган симптомлар бир соат ичида ўтиб кетади.

Бош мияда қон айланишининг ўткинчи бузилиши

Бош мияда қон айланишининг ўткир ишемик бузилиши бўлиб, пайдо бўлган симптомлар 2-24 соат давом этади ва ўтиб кетади.

Уткир гипертоник энцефалопатия

Бош мияда қон айланишининг ўткир ишемик бузилиши бўлиб, умумий церебрал симптом­лар билан намоён бўлади.

Инсульт

Бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши бўлиб, пайдо бўлган неврологик бузилишлар 24 соатдан ошиқ давом этади.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив