Янгиликлар » Энциклопедия » Бош миянинг ичида нима жойлашган?

Бош миянинг ичида нима жойлашган?


Бош мия пўстлоғини нейронлардан иборат дедик. Уларнинг толалари бош миянинг ички қисмини ташкил қилади. Нейрон танаси кулранг тусга эга бўлса, унинг толалари оқ рангга эга. Нейрон толалари орқали импульслар ўтказиб турилади. Бироқ бош миянинг қоқ ўртасида экстрапирамидал система деб аталмиш тузилмалар мавжудки, улар ҳам инсон ҳаракати фаолиятини бошқаришда муҳим аҳамиятга эга. Бу тузилмалар пўстлоғости ядролари деб аталади.

Улар ҳам кулранг тусда бўлади. Бу йирик ядролар миллионлаб нейронлардан иборат. Уларда ҳаракат фаолиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган бир қатор медиаторлар ишлаб чиқарилади. Буларнинг ичида дофамин моддаси ўта аҳамият­лидир. Агар дофамин моддаси етарли даражада ишлаб чиқарил­­­­­­маса, Паркинсон касаллиги ривожланади. Миянинг ички қисмида жойлашган бу тузилмалар инсон ҳис-туйғуларини белгилаб беришда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Образли қилиб айтганда, бош мия пўстлоғи ақл-заковат, миянинг ички тузилмалари эса ҳиссиёт учун масъулдир.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив