Янгиликлар » Энциклопедия » БЎЙИН ЧИГАЛИ НЕРВЛАРИ ПАТОЛОГИЯСИ

БЎЙИН ЧИГАЛИ НЕРВЛАРИ ПАТОЛОГИЯСИ


Бўйин чигали (plexus cervicalis). Бўйин чигалини С1–С4 спинал нервларнинг олдинги тармоқлари ҳосил қилади. Бўйин чигалидан сезги, ҳаракат ва аралаш нервлар чиқади.

А) Бўйин чигалининг тери нервлари

  1. Энсанинг кичик нерви (n. occipitalis minor, С1–С3). Энса соҳасининг латерал қисми терисини иннервация қилади. Нерв зарарланганда ушбу соҳада невралгия кузатилади.
  2. Қулоқнинг катта нерви (n. auricularis magnus, С3). Қулоқ супрасининг катта қисми, қулоқнинг ташқи тешиги ва қулоқ орқаси те­рисини иннервация қилади. Нерв зарарланганда ушбу соҳаларда невралгик оғриқлар кузатилади.
  3. Бўйиннинг кўндаланг нерви ( transversus colli, С2–С3). Бўйин терисини иннервация қилади. Зарарланса, ушбу соҳада парестезия ва оғриқлар кузатилади.
  4. Ўмров усти нервлари (nn. supraclaviculares, С3–С4). Ўмров усти соҳаси, елканинг юқори ташқи юзаси, кўкрак қафасининг олдинги юзаси (1-қовурғагача), орқа томондан куракнинг юқори соҳаси те­рисини иннервация қилади. Бу нервлар зарарланганда кўрсатилган соҳаларда оғриқлар, парестезиялар, гипо- ва гиперестезиялар кузатилади.

Б) Бўйин чигалининг мускулларга борувчи нервлари

Бўйин чигалининг ҳаракат толалари mm. recti capitis anterior et lateralis, mm. longi capitis et colli, mm. scaleni, m. levator scapulae, mm. intertransversali anteriores, m. sternocleidomastoideus, m. trapeziusларни иннервация қилади. Бу мускуллар бўйин ва елканинг барча ҳаракатларини таъминлаб берувчи мускуллардир.

В) Аралаш нервлар

Диафрагма нерви (n. рhrenicus, С1–С3) ҳаракат ва сезги толаларидан иборат. Бу нерв m. scalenus anterior бўйлаб пастга йўналиб, ўмровости артерияси ва венаси орасидан ўтиб, кўкрак қафаси бўшлиғига тушади. Ўнг томондаги n. рhrenicus ўнг ўпканинг олд томонида вертикал тарзда жойлашиб олади ва перикарднинг латерал юзаси бўйлаб диафрагмага етиб келади. Чап томондаги n. рhrenicus аорта равоғининг олд юзаси бўйлаб чап ўпканинг олд томонига ўтиб олади ва перикарднинг чап латерал юзаси бўйлаб диафрагмага етиб келади. Иккала нерв ҳам олдинги кўкс оралиғи (mediastinum anterius) ичидан перикард билан плевра орасида жойлашиб ўтади. N. рhrenicus симпатик тугунлар толалари билан анастомозга ҳам эга.

  1. рhrenicusнинг ҳаракат толалари диафрагмани иннервация қилади ва нафас олиш ҳаракатларини таъминлайди, сезги толалари плев­ра ва перикардни иннервация қилади.

Патологияси. Диафрагма нерви турли патологик ҳолатларда зарарланади. Вирусли ва бактериал инфекциялар, интоксикациялар, травматик жароҳатлар, метастатик ўсмалар ва цервикал диск чурраларида бу нерв кўп зарарлана­ди. Унинг тўла зарарланиши диафрагма ҳаракатини тўхтатиб қўяди ва бу ҳаёт учун хавфлидир. Нервнинг таъсирланиши кучли ҳиқичоқ, бўғилиш ва кўкрак қафасида санчувчи оғриқлар билан намоён бўлади. Бу оғриқлар елка соҳасига ҳам иррадиация қилиши мумкин.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив