Янгиликлар » Энциклопедия » Мия пардалари қандай вазифани бажаради? Ликвор нима?

Мия пардалари қандай вазифани бажаради? Ликвор нима?


Бош мия ҳам, орқа мия ҳам 3 та парда билан қопланган. Булар – қаттиқ, ўргимчак тўрисимон ва юмшоқ пардалар. Қаттиқ парда калла суягига яқин жойлашган, унинг тагида ўргимчак тўрисимон парда, ундан пастда эса юмшоқ парда жойлашган.

Юмшоқ парда майда қон томирларга бой бўлиб, мияга ёпишиб туради. Худди пиёз каби юмшоқ ва силлиқ қават бўлгандай. Юмшоқ парда ҳам худди шундай мияга тегиб туради. Ўргимчак тўрисимон парда билан юмшоқ парда орасида бўшлиқ бор. Бу бўшлиқда ликвор, яъни мия суюқлиги оқади. Мия пардалари ва ликвор марказий асаб системаси учун муҳим ҳимоя вазифасини бажаради. Бир кунда мия қоринчаларида жойлашган тўрсимон чигаллар орқали деярли 450 мл ликвор ишлаб чиқарилади. Ликвор ҳар сония тинмасдан ишлаб чиқарилиб ва қайта сўрилиб туради. Турли касалликлар, айниқса, менингит, лептоменингит ва бош мия жароҳатларида ликвор ишлаб чиқарилиши кучайиб кетади ва миянинг ички босими ошади. Болаларда эса гидроцефалия ривожланади. Бош мия ичида суюқликнинг кескин кўпайиб кетишига гидроцефалия деб айтилади. Агар ёш болада гидроцефалия ривожланса, унинг боши катталашиб кетади. Буни МРТ текширувини ўтказиб, аниқлаб олиш зарур.

 Профессор Зарифбой Ибодуллаев




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив