Янгиликлар » Энциклопедия » В. Церебрал типдаги сезги бузилишлари

В. Церебрал типдаги сезги бузилишлари


Мия устуни, таламус, ички капсула ва орқа марказий пушта зарарланса, церебрал типдаги сезги бузилишлари ривожланади. Бундай ҳолатларда сезги бузилишлари ўтказувчи типда бузилади.

1. Мия устуни зарарланиши. Мия устунида жойлашган патологик ўчоқда алтернирлашган типдаги сезги бузилишлари ривожланади: ўчоқ томонда – юзда гемианестезия (V нервнинг спинал ядроси), қарама-қарши томонда – танада барча сезгилар гемианестезияси (танани иннервация қилувчи сезги толалари).  

2. Таламус зарарланиши. Қарама-қарши томонда “беш гемисиндром” ривожланади: гемианестезия, гемигиперпатия, гемиатаксия, гемиалгия, гемианопсия. Бунга Дежерин-Русси синдроми ҳам дейилади. 

3. Ички капсула зарарланиши. Ички капсула орқа сонининг орқа қисми зарарланса, қарама-қарши томонда “уч гемисиндром” (гемианестезия, гемианопсия, гемиатаксия) ривожланади. Ички капсула тўла зарарланса, “уч гемисиндром” қуйидагича намоён бўлади: гемиплегия, гемианестезия, гемианопсия. 

5. Орқа марказий пушта зарарланиши. Орқа марказий пушта тўла зарарланса, қарама-қарши томонда барча сезгилар гемианестезияси, қисман зарарланса – қўл ёки оёқда моноанестезия кузатилади. Агар орқа марказий пушта таъсирлантирилса, у ҳолда Жексон типидаги сенсор хуружлар рўй беради. 

5. Юқори ва пастки париетал пушталар зарарланса, мураккаб сезги турлари бузилади ва астереогнозия, аутотопогнозия, анозогнозия, пседополимелия каби симптомлар юзага келади. Бу ҳақда катта яримшарлар  ёзилган жойда маълумот берилган.

6. Психоген гемианестезия. Истерия учун хос. Бундай беморда гемианестезия тананинг қоқ ўрта чизиғи бўйлаб аниқланади. Органик типдаги гемианестезия ўрта чизиқдан сал ичкаридан бошланади. Истерик типдаги сезги бузилишлари на сегментлар соҳасига, на нервлар топографиясига тўғри келади. 




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив