Янгиликлар » Энциклопедия » А. Церебрал типдаги фалажликлар

А. Церебрал типдаги фалажликлар


  1. Олдинги марказий пушта тўла зарарланса, қарама-қарши томонда марказий гемипарез ёки гемиплегия, қисман зарарланса, марказий монопарез ёки моноплегия ривожланади. Ушбу пуштанинг оёқ проекцион соҳаси зарарланса, монопарез оёқда, қўл проекцион соҳаси зарарланса, монопарез қўлда ривожланади. Қарама-қарши томонда VII ва XII нервларнинг марказий фалажлиги ҳам кузатилади. Шунингдек, XI нерв спинал ядросининг марказий иннервацияси бузилиши ҳисобига,  қарама-қарши томонда елка пастга тушиб қолади.
  2. Олдинги марказий пушта қўзғатилса, у ҳолда қарама-қарши томонда мотор типдаги фокал хуружлар кузатилади. Бунга Жексон мотор хуружлари дейилади. Фокал хуружлар юз мускулларидан бошланса, демак патологик ўчоқ олдинги марказий пуштанинг пастки қисмида, оёқдан бошланса – пуштанинг устки қисмида жойлашган бўлади.   
  3. Ички капсула зарарланишида қарама-қарши томонда марказий гемипарез ёки гемиплегия ривожланади. Ички капсулада пирамидал йўллар зич жойлашиб ўтгани боис – текис гемипарез, олдинги марказий пуштада ёйилиб жойлашгани учун – нотекис гемипарез (қўлда кучлироқ, оёқда енгилроқ парез) кузатилади. Ички капсула зарарланишида кейинчалик Вернике-Манн ҳолати шаклланади. 
  4. Мия устуни зарарланишида алтернирлашган типдаги гемипарезлар ривожланади: ўчоқ томонда краниал нервларнинг периферик фалажлиги, қарама-қарши томонда марказий гемипарез. 



Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив