Янгиликлар » Энциклопедия » Яримшарларнинг ички (медиал) юзаси

Яримшарларнинг ички (медиал) юзаси


Медиал юзанинг марказий қисми пастида қадоқсимон тана эгати (sulcus corporis callosi) жойлашган (10.4-расм). 

 

Сorpus callosum устидан ўтувчи ушбу эгатнинг орқа томони равоқсимон бўлиб пастга тушиб боради ва гиппокамп эгатига (sulcus hippocampi) айланади.

Қадоқсимон тана эгатидан тепада белбоғ пушта (gyrus cinguli) мавжуд. Унинг юқорисидан бебоғ эгат (sulcus cinguli) ўтади. Ёйсимон шаклга эга ушбу эгат олд томондан corpus callosum тиззасини айланиб тушиб орқага қайтади. Белбоғ эгатдан белбоғ пушта ичига иккита эгатча йўналади. Булар – парацентрал эгатча (sulcus paracentralis) ва четки шохча (ramus marginalis). Ушбу иккала эгатча орасида жойлашган пуштага парацентрал бўлакча (lobulus paracentralis) дейилади. Lobulus paracentralis пешона бўлагига киради. Демак, sulcus paracentralis пешона ва тепа бўлаклари орасидаги чегарадир. Ramus marginalis нинг орқа томонида precuneus ётади.

Corpus callosum нинг орқа томонидан айланиб пастга тушаётган gyrus cinguli торайиб белбоғ пушта бўғзини (isthmus gyri cinguli) ҳосил қилади. Ушбу пушта олдинга қараб давом этади ва унга парагиппокампал пушта (gyrus parahippocampalis) дейилади. Белбоғ пушта, унинг бўғзи ва парагиппокампал пушта биргаликда гумбаз пушта (gyrus fornicаtus) деб айтилади.

Энса бўлагининг медиал юзасида иккита доимий эгатлар мавжуд. Булар – тепа-энса эгати (sulcus parietooccipitalis) ва пихсимон эгат (sulcus calcarinus). Ушбу иккала эгат орасида понасимон пушта (cuneus) ҳосил бўлган. Cuneus нинг олд томонида precuneus жойлашган. Демак, пона олди пуштаси sulcus parietooccipitalis билан ramus marginalis орасида ётади.  Эслатиб ўтамиз, cuneus энса, precuneus эса тепа бўлаги таркибига киради. Улар орасидаги чегара – бу sulcus parietooccipitalis.

Пихсимон эгатдан пастда тилсимон пушта (gyrus linguаlis) жойлашган. Тилсимон пуштадан пастда коллатерал эгат (sulcus collateralis) ўтади. Денгиз оти эгати (sulcus hippocampi) ва sulcus collateralis орасида парагиппокампал пушта жойлашган. Унинг орқа томони тилсимон пуштага ўтса, олдинги томони  тепага қайрилиб илмоқ (uncus) ҳосил қилади.  




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив