Янгиликлар » Маънавий ишлар » «V Тиббиётнинг долзарб муаммолари» конференцияси

«V Тиббиётнинг долзарб муаммолари» конференцияси


 

2016 йил 5 апрель куни “Тиббиётнинг долзарб муаммолари”га бағишланган тўлиқ ИНГЛИЗ тилидаги (Only English “Topical issues in medicine” номли халқаро илмий амалий конференция бўлиб ўтди.
Ушбу анжуманда бизнинг Тиббий психология йўналиши вакиллари ҳам фаол иштирок этишди. Бизнинг магистримиз Садикова Сажида ҳам ўзининг доклади билан иштирок этди, ҳамда барча йиғилганлар бу маърузани юқори савияда баҳолашди.Барчамизга маълумки, Тошкент Тиббиёт Академиясида ҳар йили баҳор ойларида “Тиббиётнинг долзарб муаммолари”га бағишланган тўлиқ ИНГЛИЗ тилидаги (Only English) халқаро илмий амалий конференцияси ўтказилиб келинади. Ушбу анжуман ҳар йили катта қизиқиш билан ташкил қилинади. Аммо шуни алоҳида қайд этишимиз керакки, бу йилги сони нафақат Академиямизда, балки бутун Республика Тиббиёт Олийгоҳларида ҳам унутилмас воқеа бўлди десак бежиз бўлмайди, чунки йил сайин ватанимизда инглиз тилига катта урғу берилаётгани, унинг тиббиётда ҳам долзарб мавзу бўлиб келатганлиги бунга замин ясайди, ваҳоланки Республикамизда (айниқса академиямизда) талабаларимизнинг инглиз тили саодхонлиги янада ошиб бораётганлиги ушбу нуфузли илмий-амалий анжуманга нисбатан бўлган қизиқишни олий даражага кўтармоқда.
“Тиббиётнинг долзарб муаммолари” номли Only English илмий- амалий анжуманининг бу йилги сони ҳам 2016 йил 05 апрель куни Tashkent Intercontinental Hotel нинг Амир Темур залида жуда ҳам қизиқарли равишда ва ҳар йилгидан ҳам катта эътибор билан ташкил қилинди.

Бунда 700 га яқин 35 ёшгача бўлган бутун Республика бўйича, балки халқаро Тиббиёт олийгоҳлар Тиббиёт йўналишидаги ёш илмий изланувчи талаба ва магистрлар ўз илмий ишлари намуналари билан иштирок этишди. Бу эса, ТТА ташаббуси билан ташкил қилиниб келинаётган ушбу анжуманнинг нуфузини янада оширмоқда.

Бу йилги анжуманда оғзаки маъруза билан иштирок этганлар сони 23 та, постер маърузачилар 22 тани ташкил килди.

Шуни алоҳида қайд қилишимиз мумкинки, барча маърузачилар инглиз тилида эркин, ўз она тилидигидек иштирок этишди, улар нафақат маъруза қилишди, балки маъруза вақтида юзага келган ҳар қандай саволларга батафсил инглиз тилида, теран фикрлар асосида жавоб беришди.

Анжуман савол-жавобларга қизғин ва бой бўлди, шуниси қувонарлики, анжуманга йиғилган иштирокчиларнинг барчаси инглиз тилида аъло даражада суҳбатлаша олишларини амалда исботлашди, айниқса Андижон Давлат Тиббиёт Институти талабалри жуда ҳам фаол иштирок этишди.

Ташкилий қўмита хабарига кўра ушбу йилда ёш илмий изланувчилар томонидан 700 га якин тезислар қабул қилинган!
Оғзаки маърузалар (oral presenters):
1-ўрин: Исмаилова Фазилат (Тери таносил касалликлари кафедраси, магистри)
2-ўрин: Абдуллаев Бехзод (Даволаш факультети, 4-курс талабаси)
3-ўрин Порсохонова Камила (Даволаш факультети, 4-курс талабаси)
‪‎

Постер маърузачилар (poster presenters):
1-ўрин: Хошимова Нодира (Куз касалликлари кафедраси магистри)
2-ўрин: Солметова Малика (Тери таносил касалликлари кафедраси магистри)
3-ўрин: Хобилов Бегзод (Тошкент Давлат Стоматология Институти)

Анжуман сўнгида барча ғолиб иштирокчилар қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилиб, барча иштирокчиларга ва анжуман ташкилотчилари сертификатлар билан тақдирландилар.

Анжуман ташкилотчилари бўлган барча фаол ходимлар ва талабаларга алоҳида миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!

Анжумандан фотолавҳалар:

 




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Маънавий ишлар" бўлим бўйича