Янгиликлар » Маънавий ишлар » Only english конференция тезислар тўплами

Only english конференция тезислар тўплами


 

Талабларга биноан сиз азиз фойдаланувчиларимизга ушбу анжуманда иштирок этган барча маърузаларни ўзида жамлаган тўплам тақдим қиламиз.

Хабарингиз бор, Тошкент тиббиёт академиясининг ташаббуси билан 2016 йил 5 апрель куни бўлиб ўтган доимий “Topical issues in medicine” (Тиббиётнинг долзарб мавзулари) номли only english илмий-амалий анжуман бутун республика бўйича барча тиббиёт олийгоҳларини ўзида жамлади.
Ушбу улуғвор анжуман нафақат Ўзбекистонлик тиббиёт илмий изланувчиларида, балки бутун дунё бўйлаб кўплаб тиббиёт соҳаси вакилларида жуда катта қизиқиш уйғотди.

Бу ҳолат нафақат бизнинг академиямизга, балки Ватанимиз учун ҳам катта ютуқдир. Бу эса келажакда бўладиган 6-сонли шу анжуманнинг бундан-да кўра қизиқарли ва самарали ташкил этишга туртки бўлади десак бежиз бўлмайди, ваҳоланки ҳозирдан расмий сайтимиз (tma.uz) орқали кўплаб чет эллик талабгорлардан қизиқиш билдирилмоқда.

Анжуманнинг ташкилотчиларига алоҳида миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз ва умид қиламиз кейинги йилги сони бундан-да қизиқарли бўлади:

  • Боймурадов Ш.А. – ТТА илмий ишлар бўйича проректор
  • Прохорова А.В. – ТТА Неврология магистратура мутахассислиги дастур директори
  • Мелькумян Т.В. – Тошкент Стоматология институти Стоматология кафедраси профессори
  • Турсунов Д.Х. – ТТА Тиббий биокимё магистратура мутахассислиги дастур директори
  • Каримова М.К. – ТТА Тери-таносил касалликлари кафедраси ассистенти
  • Юнусов Ф.М. – ТТА Асаб касалликлари кафедраси ассистенти
  • Ходжаева У.З. – ТТА Кўз касалликлари кафедраси ассистенти
  • Ашурова У.А. – ТТА Акушерлик ва гинекология кафедраси ассистенти
  • Ҳамидова Ю.В. – ТТА Факультет ва госпитал хирургия кафедраси ассистенти
  • Акбарходжаева З.А. – ТТА Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи
  • Умаров А. – ТТА Асаб касалликлари кафедраси 1-курс магистри

Барчанинг илтимосига биноан YOUNG SCIENTIST DAY The 5th scientific-practical conference “TOPICAL ISSUES IN MEDICINE” нинг мақолалар тўпламини бевосита расмий сайт орқали сизнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Унда, шу йил қабул давомиа келиб тушган ва кўриклардан ўтган 700 дан ортиқ тезислар келтирилган.

Ушбу тўплам, 400 бетдан иборат бўлиб, қуйидаги бўлимлар асосида гуруҳланган:

  1. OBSTETRICS AND GYNECOLOGY, PEDIATRY   (3-37)
  2. HYGIENE AND PUBLIC HEALTH   (38-71)
  3. MEDICAL AND BIOLOGICAL SECTIONS (72-107)
  4. THERAPY (108-227)
  5. SURGERY (228-333)
  6. INFECTIOUS DISEASE, EPIDEMIOLOGY AND MICROBIOLOGY (334-373)
  7. STOMATOLOGY (374-377)
  8. MEDICINE AND LAW (378-387)

ТЕЗИСЛАР ТЎПЛАМИНИ БАТАФСИЛ КЎРИШ УЧУН >>>

Editors board: prof. Boymuradov Sh.A., prof. Prokhorova A.V., prof. Melkumyan T.V., Aslonov M.N.

Designer – coder: Ashirova Sh.P., Alyusheva Z.T., Turdieva S.

Volume: 3,0. Edition – 100. Format 60×84. 1/16
Order: №317-2016.
Edition department of TMA
100109. Farobi str. 2
Tel: (998 71) 214-90-64
E-mail: rio-tma@mail.ru




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
МУҲОКАМАЛАР
Изоҳларнинг минимал узунлиги 50 та белгидан иборат. шарҳлар бошқарилади
Ҳеч қандай изоҳ йўқ. Сиз биринчи бўлишингиз мумкин!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Қизиқ мақолалар
"Маънавий ишлар" бўлим бўйича