Янгиликлар » Ибодуллаев энциклопедиясига марҳамат!

Ибодуллаев энциклопедиясига марҳамат!


Биз, устозимиз Ибодуллаев Зарифбой Ражабовичнинг бир қатор дарсликлари ва ўқув қўлланмалари асосида неврология, нейропсихология ва тиббиёт психологияси илмларини ўргандик. Устознинг қайта-қайта нашрдан чиққан бир неча асарлари талабалар ва врачларнинг севимли китобларига айланган. “Тиббиёт психологияси” дарслиги 3 маротаба, “Асаб касалликлари” дарслиги 2 маротаба, “Асаб ва руҳият” китоби 4 маротаба нашрдан чиққан. Устознинг “Умумий неврология” дарслиги яқинда нашр юзини кўрди. Зарифбой Ибодуллаев Ўзбекистонда биринчи бор нейропсихологиядан фан доктори бўлган, “Тиббиёт психологияси” фанига асос солган ва шу соҳада биринчи дарсликни яратган етук олим. Биз ёшлар устоз ёзган барча асарларнинг электрон вариантини тўплаб йирик манба яратдик ва унга “Ибодуллаев энциклопедияси” деб ном бердик. Ушбу ишимиз тиббиёт ва психология соҳасини танлаган барча ёшлар учун беминнат хизмат қилади деган умиддамиз.


Шогирдлари: Алишер Курбанов, Хилола Юнусходжаева, Юнусжон Валиев, Сарвиноз Караханова, Музаффар Курбанов, Нодир Нурметов, Расулбек Полвонов, Ғиёсиддин Муродов, Дилдора Амиржанова.

Алфавит бўйича мавзулар рўйхати