Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi 100 дан 7 ни айириб келиш усули

100 дан 7 ни айириб келиш усули


Мақсад. Диққат тезлиги ва турғунлигини текшириш
 
Ўтказилиш тартиби. Беморга “100 дан 7 ни кетма-кет айириб келинг” деб топшириқ берилади. Бемор қуйидаги тартибда 100 дан 7 ни айириб бориши керак: 100 – 7 = 93; 93–7 =86; 86 – 7 =79; 79 – 7 =72; 72 – 7 = 65. Топшириқ ажарилаётган пайтда унинг тўхтаб қолиши, нотўғри айириши, бошқа рақамларни ишлатиб юборишига эътибор қаратилади. Вазифани бажараётганда беморни шоширмаслик керак.
   
Хулоса ёзиш. Ҳар бир тўғри айирилган сон учун 1 балл қўйилади. Бемор 5 та айиришни ҳам тўғри бажарса, унга 5 балл қўйилади. Умумий баллар йиғиндиси – 0-5 балл. Баллар йиғиндиси қанча паст бўлса, унинг диққати шунча паст ва тез чарчайдиган, деб хулоса чиқарилади.

Manba: © Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©www.asab.uz)


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha