Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi БОТУЛИЗМДА ПОЛИНЕВРОПАТИЯ

БОТУЛИЗМДА ПОЛИНЕВРОПАТИЯ


Клиникаси. Ботулизмда ҳам дастлаб краниал невропатия, сўнгра периферик полиневропатия ривожланади. Краниал невропатиялар дастлаб кўзни ҳаракатлантирувчи нервлардан бошланиб, тез орада булбар нервларга ўтади. Ботулизмнинг неврологик симптомлари дифтерияга ўхшаб тез, яъни касалликнинг 2–3-кунлари бошланади ва 1 ҳафта ичида тўла шаклланади. Бу симптомлар периферик нервлар зарарланиши ҳисобига эмас, балки ботулизм токсинининг бевосита синапсларга таъсири сабабли ривожланади. Ушбу токсин синапсларда медиаторлар алмашинувини издан чиқаради ва бунинг натижасида импулсларнинг нейронлардан мушакларга узатилиши тўхтайди. Шунинг учун ҳам ботулизм сабабли ривожланган фалажликларда рефлекслар сақланиб қолади ёки бироз сусаяди, мушакларда умумий гипотония кузатилади. Атрофия ва сезги бузилишлари бўлмайди. Ботулизм клиникаси миастения клиникасига ўхшаб кетади. Касаллик, кўпинча, краниал полиневропатия билан тўхтаб қолади. Ликворда патологик ўзгаришлар аниқланмайди. Неврологик функцияларнинг қайта тикланиши 3–4 ҳафтагача давом этади. Касалликнинг оғир турларида ундан ҳам чўзилади.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha