Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi БОШ МИЯ ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИ ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ

БОШ МИЯ ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИ ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ


Цереброваскуляр касалликлар ўлим ва ногиронлик бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Дунё бўйича ҳар йили кузатиладиган бирламчи  инсультлар сони 16 млн дан ошиқ. Бу кўрсаткич АҚШ да йилига 750 000, Россияда 500 000, Украинада 100 000, Қозоғистонда 49 000, Ўзбекистонда 60 000 га тенг (2020 й). Ўзбекистонда мия  инсульти билан касалланиш 1000 аҳоли сонига 0,9-1,5 кишини ташкил этади (ССВ маълумотлари).
       
Дунёда ўлим сабаблари бўйича ЮИК биринчи, мия  инсульти эса иккинчи ўринда туради. АҚШ да мия  инсультидан йилига 150 000 киши ҳаётдан кўз юмади, яъни ўлим кўрсаткичи 100 000 аҳолига 40 кишини ташкил қилади. Ғарбий Европада ҳам  инсультдан ўлим кўрсаткичлари деярли шундай. Россияда  инсультдан ўлим кўрсаткичи жуда юқори бўлиб, 100 000 аҳолига 175 кишига тенг.
Ишемик  инсультлар геморрагик  инсультларга қараганда 5-6 баробар кўп учрайди: ишемик  инсультлар барча  инсультларнинг 80-85%, геморрагик  инсультлар – 15-20% ни ташкил қилади. Нейровизуализация усулларининг кенг қўлланилиши ишемик  инсульт типларини тўғри аниқлаш имконини яратди. Барча ишемик  инсультларнинг 34% – атеротромботик, 22% – кардиоэмболик, 15% – гемодинамик, 20% – лакунар ва 9% гемореологик микрооклюзия типида ривожланади.
       
Рочестер тадқиқот маркази маълумотларига кўра,  инсультдан кейинги тўла тикланиш фақат 29% ҳолатларда кузатилади, 71% ҳолатларда турли даражадаги ногиронлик ривожланади. Инсулт ўтказганларнинг 32% эса депрессиядан азият чекади. Депрессия бирламчи ва иккиламчи  инсульт ривожланишида хатарли омил ҳисобланади. Ўзбекистонда  инсультдан ўлим кўрсаткичлари 44,6%, ногиронлик 42,2% ни ташкил қилади, 10,2% бемор эса меҳнат қобилиятини сақлаб қолади (ССВ маълумотлари).

Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              ©Z. Ibodullayev. Insult va koma, Toshkent, 2013., 193 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi ©www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha