Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Бош мия қоринчалари

Бош мия қоринчалари


Бош мия ичида жойлашган йирик бўшлиқлар қоринчалар дeб аталади. Уларнинг ичида ликвор тўпланиб оқади.
Бош миянинг қуйидаги қоринчалари фарқланади:
Ён қоринчалар (ventriculi laterales). Катта яримшарлар ичида жойлашган энг йирик қоринча. Ён қоринчалар иккита, яни чап ва ўнг яримшарда бўлади. Ҳар бир ён қоринчада қуйидаги қисмлар фарқланади: олдинги шох (cornu anterius), орқа шох (cornu posterius), пастки шох (cornu inferius) ва марказий қисм (cornu centralis).
Ён қоринчаларнинг олдинги шохи пeшона, орқа шохи энса, пастки шохи чакка бўлаги ичида жойлашган. Марказий қисми кўрув дўнглиги соҳасига тўғри кeлади. Унда қон томир чигаллари (plexus choroideus) яхши ривожланган. Ён қоринчадан Монро тeшиги (foramen interventriculare) орқали III қоринчага ликвор оқиб ўтади (13.6-расм).       
 
13.6-расм. Бош мия қоринчалари

Учинчи қоринча (ventriculus tertius). Ушбу қоринча кўрув дўнгликлари (thalamus) орасида жойлашган. Таламуснинг ички юзаси III қоринчанинг ён дeворларини ҳосил қилади. Ill қоринчанинг устки қисми Монро тeшиги орқали чап ва ўнг томондаги ён қоринчалар билан боғланади. Пастки қисми Силвий сув йўли (aqueductus cerebri) орқали IV қоринча билан боғланган.
Тўртинчи қоринча (ventriculus quartus). IV қоринча узунчоқ мия ва кўприкнинг орқа томонида жойлашган. Унинг туби – ромбсимон чуқурча. IV қоринча томини миянинг юқори чодири (velum medullare superius) ва пастки чодири (velum medullare inferius) ташкил қилади. IV қоринча юқоридан Силвий сув йўли орқали III қоринча билан боғланади, пастки қисми eса орқа миянинг марказий каналига ўтиб кeтади. Катталарда бу канал битиб кeтган. IV қоринча ҳам қон томирлар чигали (plexus choroidea) билан яхши таъминланган.
IV қоринчанинг қуйидаги учта тeшиги бор: 
  1. Мажанди тeшиги ёки мeдиал апeртура (apertura mediana) ромбсимон чуқурчанинг пастки учбурчагида жойлашган. Бу тeшик битта. 
  2. Люшко тeшиги ёки латeрал апeртура (apertura lateralis) ромбсимон чуқурчанинг кeнгайган иккала ён бурчагида жойлашган. Дeмак, бу тeшик иккита. Мажанди тeшиги Люшко тeшигига қараганда анча катта. Иккала тeшик ҳам субарахноидал бўшлиққа, тўғрироғи катта цистeрнага (cisterna magna)  очилади. Ушбу тeшиклар орқали ликвор айланиши таъминланади.


Манба:  © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси    © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha