Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ НЕВРОЗ ВА ДЕПРЕССИЯДАН ЧИҚАРАДИМИ?

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ НЕВРОЗ ВА ДЕПРЕССИЯДАН ЧИҚАРАДИМИ?


Албатта чиқаради! Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ ва бу барча давлатларда исбот қилинган. Ҳаракатга бўлган мотивациянинг сўниши невроз ва депрессияга хос бўлган белгилардан биридир. Авваллари беморларни депрессиядан чиқаришда жисмоний тарбия имкониятларига жиддий эътибор берилмаган. 
       2005-2010 йилларда бир қатор давлатларда ўтказилган махсус илмий-тадқиқот ишлари шуни кўрсатдики, невроз ва депрессияни даволашда жисмоний тарбия имкониятлари психотерапия ва фармакотерапия билан бир қаторда туради. Ҳатто 2015 йили Eвропалик мутахассислар ўтказган тажрибалар жисмоний тарбиянинг ўзи билан беморни невроз ва депрессиянинг енгил турларидан буткул чиқариш мумкинлигини исбот қилишган. Жисмоний тарбия ва спортни мусиқатерапия билан биргаликда олиб бориш эса даволаш самарадорлигини янада оширади. 
        Шунингдек, депрессияда кузатиладиган психосоматик бузилишлар, айниқса, доимий бош оғриқлар ҳамда артериал гипертензия белгилари югуриш, сузиш ва енгил бадантарбия билан шуғуллана бошлаганларда 2-3 ой ичида барҳам топади. 
Нима учун шундай? Жисмоний ҳаракатлар билан невроз ва депрессия орасида қандай боғлиқлик бор? Мана ўша боғлиқликлар: 
  1. Жисмоний ҳаракатлар мияда кайфият гормонлари ҳисобланмиш эндорфинлар ва серотонин миқдорини оширади.
  2. Артериал қон босими ошишида асосий омиллардан бири бўлган қондаги адреналин ва кортизол миқдорини пасайтиради. 
  3. Организмнинг умумий тонуси ошади ва ички аъзолар, айниқса, қон айланиш тизими фаоллашади.
  4. Организмда Т- ва В-лимфоцитлар миқдори ошиб, иммунитет мустаҳкамлашади ва вирусли инфекцияларга чидамлилик ошади.
  5. Беморнинг ўжарлиги камайиб, психотерапевт билан мулоқот қилиш осонлашади, бемор тезроқ невроз ва депрессиядан чиқади.
Manba: © Z. Ibodullayev. Asab va ruhiyat., 4-nashr. Ilmiy-ommabop risola. T, 311 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi.  
             © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha