Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Латерал (неокортикал) типдаги чакка эпилепсияси

Латерал (неокортикал) типдаги чакка эпилепсияси


Эпилептоген ўчоқ чакка бўлагининг латерал юзасида жойлашса, латерал типдаги чакка эпилепсияси ривожланади. Чакка эпилепсиясининг ушбу тури мезотемпорал эпилепсияга қараганда кам учрайди. Эпилептик хуружлар эшитув галлюцинациялари, бош айланиш хуружлари, сенсор нутқ бузилишлари (доминат ярим шар), логоррея, мусиқали товуш галлюцинациялари (субдоминант ярим шар) ва баъзида кўрув галлюцинациялари билан бошланади. Ушбу галлюцинациялар аура ҳисобланади. Кейин биратўла ҳушнинг хиралашуви пайдо бўлади, бироқ аура типида бошланган галлюцинациялар яна давом этаверади. Шунингдек, қарама-қарши томонда бошнинг бир томонга қайрилиши, мимик ва қўл панжаси автоматизмлари ҳам вужудга келади. Чунки, бош ва қўлнинг проекцион соҳалари чакка бўлагига яқин жойлашган. Латерал типдаги чакка эпилепсиясида ҳам фокал хуружларнинг иккиламчи-тарқалган хуружларга ўтиши кўп учрайди. Бунда тоник-клоник хуружлар вужудга келади. ЭЭГ да турли частотали пик-тўлқинли ва секин-тўлқинли эпилептик фаоллик аниқланади.


Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Epilepsiya. Qo`llanma., Toshkent, 2018., 128 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi 
              ©www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha