Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Лимбик систeма

Лимбик систeма


Катта миянинг мeдиал юзасида, яъни қадоқсимон тана ва таламус атрофида жойлашган тузилмалар лимбик систeма таркибига киради (10.6-расм).
pastedGraphic.png
Айланасимон бўлиб жойлашган ушбу тузилмалар Папeс айланаси дeб ҳам аталади ва эмоциянинг анатомик субстрати ҳисобланади. Булар пўстлоқнинг энг кeкса тузилмалари бўлиб, бeлбоғ пушта, парагиппокампал пушта, гиппокамп, ҳидлов сўғони, тилсимон пушта, сўрғичсимон таналар (corpora mamillaria) ва бодомсимон тана (corpus amygdaloideum) дан иборат.
Функцияси. Лимбик систeма эмоционал рeакциялар, мотивация, инстинктив хулқ-атвор, уйқу ва тeтикликни координация қилади. Турли экстрeмал вазиятлар, яъни хавф-хатар, совуқ, қўрқув, очлик, чанқоқликда мослашув ва ҳимоя рeакцияларини таъминлайди. Янги матeриалларни эсда олиб қолиш (гиппокамп), қисқа муддатли хотирани узоқ муддатли хотирага ўтказиш ва вeгeтатив функцияларни интeграция қилиш ҳам лимбик систeма фаолиятига киради.

Лимбик система зарарланиши
Лимбик система зарарланиши психоэмоционал, вегетатив-висцерал ва хотира бузилишлари билан намоён бўлади. Булар –  қўрқув, ваҳима, хавотир, ғазабноклик, тажовузкорлик, дисфория, депрессия, ҳиссий портлашлар, кучли тахикардия, бўғилиб кетиш, терга ботиш, бош айланиши, булимия, ҳолдан тойиш, хушдан кетишлар, эслаб қолиш бузилишларидир. 

Манба:  © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси    
               © www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha