Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi УХЛАТУВЧИ ДОРИЛАР

УХЛАТУВЧИ ДОРИЛАР


Ухлатувчи ҳусусиятга эга дорилар фақат шифокор томонидан тавсия этилади. Агар анксиолитиклар, седатив дорилар ва рефлектор даволаш муолажалари кўзланган натижани бермаса, бироз кучлироқ таъсирга эга ухлатувчи дориларга ўтилади. Бу мақсадда дастлаб транквилизаторлардан (тазепам, феназепам) фойдаланилади. Улар доимий тарзда эмас, балки кичик-кичик курслар билан тавсия этилади. Масалан, ухлатувчи дори 3-5 кун мобайнида ётишдан олдин ичишга буюрилади. Сўнгра бемор 2-3 кун дори ичишни тўхтатиб, ўзи ухлашга ҳаракат қилиши керак. Бу усул аксарият ҳолларда тунги уйқуни яна тиклайди. Ухлатувчи таъсирга эга дорилар ушбу жадвалда келтирилган.

1–жадвал

Ухлатувчи таъсирга эга дори воситалари (Д.Р. Штулман, О.С. Левин, 2018)

Фармакологик номи
Фирма бўйича номланиши
Дозаси, мг

                   Қисқа муддат таъсир қилувчи бензодиазепинлар 
Мидазолам     
Дормикум  
7,5 –15,0
Триазолам
Халцион    
0,125 – 0,250
                  Узоқроқ муддат таъсир қилувчи бензодиазепинлар
Оксазепам     

Тазепам
5 –10
Лоразепам  
Мерлит
1
Алпразолам    
Ксанакс
0,5 –1
Бромазепам
Лексотан
1,5 –3,0
Флунитразепам
Рогипнол
0,5 –1,0
Нитразепам  
Радедорм
5 –10
                         Узоқ таъсир қилувчи бензодиазепинлар
 Флуразепам     

Беназил
15
Диазепам
Реланиум  
5 – 10
Хлордиазепоксид  
Элениум
10
Феназепам
Феназепам  
0,25 – 1
                                      Антидепрессантлар 
Амитриптилин     

Триптизол
12,5 – 75
Агомелатин
Валдоксан  
25 – 50
Миртазапин
Ремерон
7,5 – 30
Тразодон  
Триттико
25 – 100
                      Бензодиазепин рецепторлари агонистлари
Золпидем     
Ивадал
5 – 10
Зопиклон  
Имован,  Сомнол
3,75 – 7,5
Залеплон
Анданте, Соната
5 – 20
                                         Бошқа дорилар 
Доксиламин     

Донормил
15 – 30
Клометиазол
Геминеврин
600 – 900
Гидроксизин

Атаракс  
10 – 50
Мелатонин  
Мелаксен
1,5 – 3,0
Циннаризин  
Циннаризин  
25 – 50
Левомепромазин
Тизерцин
25 – 50
Изоҳ: Ушбу дорилар қарияларга кам дозаларда буюрилади.

Ухлатувчи дорилар ичида бензодиазепинлар кенг қўлланилади. Уйқуга кетиш қийин бўлган ҳолатларда  қисқа муддат ичида таъсир қилувчи дорилар тавсия этилади. Ухлагандан кейин тез-тез уйғониб кетиш ва турли безовталикларда узоқроқ муддат таъсир этувчи дорилар (тазепам, феназепам, рогипнол, реланиум) буюрилади. Руҳий касалликлар билан боғлиқ (эндоген депрессиялар) инсомнияларда ухлатувчи нейролептиклар (тизерцин) албатта тавсия этилиши керак.

Manba:   ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b. 
               © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
               ©www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha