Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Варолий кўприги ва узунчоқ мия ўсмалари

Варолий кўприги ва узунчоқ мия ўсмалари


Мия устуни ўсмалари учун жуда хос бўлган симптомлар – булар альтернирлашган синдромлар, яъни ўчоқ томонда краниал нервларнинг периферик фалажлиги, қарама-қарши томонда марказий типдаги гемипарез ва гемигипестезиялар.    Варолий кўприги ўсмасида Мийяр-Гублер синдроми, узунчоқ мия ўсмасида Жексон синдроми каби альтернирлашган синдромлар ривожланади.
  
Мия устуни ўсмаларида кузатиладиган альтернирлашган синдромлар инсултдаги каби тўсатдан ривожланмайди ва яққол намоён бўлмайди. Ўсма краниал нервлар ядролари жойлашган жойда ўса бошласа, дастлаб уларнинг периферик фалажлиги вужудга келади, кейин қарама-қарши томонда марказий гемипарез ва гемигипестезиялар ривожланади. Аммо бу симптомларнинг қай тарзда намоён бўлиши ўсманинг қайси тарафга қараб ўсишига кўп жиҳатдан боғлиқ.
  
Мия устуни ўсмалари ҳаёт учун ўта хавфли бўлиб, уларни оператив йўл ёки бошқа усуллар билан даволаш ҳар доим ҳам кутилган натижани беравермайди

Manba:  ©Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b.
              ©Z. Ibodullayev. Nevrologiya. Qo`llanma., Toshkent, 2017., 404 b.
              © Ibodullayev ensiklopediyasi 
              ©www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha