Гиперсомния


Гиперсомния, яъни ортиқча уйқучанлик жуда кўп неврологик, руҳий ва соматик касалликлар сабабли ривожланади. Пўстлоғости энцефалитлари (Экономо летаргик энцефалити), сурункали ИКГ, III қоринча ва гипоталамус соҳаси ўсмалари, вертебробазиляр етишмовчилик, эндокрин бузилишлар (гипотиреоз), нерв системаси интоксикациялари, токсик ва метаболик энцефалопатиялар гиперсомнияга сабаб бўлади. Шунингдек, турли дориларни қабул қилиш ҳам уйқучанлик ҳолатини юзага келтиради. Масалан, антиконвулсантлар, антидепрессантлар (айниқса, амитриптилин), антигистамин дорилар (айниқса, пиполфен), нейролептиклар (айниқса, тизерцин, аминазин) ичиб юрадиганларда кундуз кунлари ҳам уйқу босаверади. Демак, инсомнияга қараганда гиперсомния ҳолати кўп учрайди ва унинг сабаблари кўп. Баъзи одамлар қаттиқ стресс ёки қўрқувдан кейин бир неча кунлаб уйқуга кетади. Шизофрениянинг баъзи турларида ҳам уйқучанлик кўп кузатилади. 

Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.
             © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y;
             ©www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha