Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ҚИЗИЛЧАДА ЭНЦЕФАЛИТ

ҚИЗИЛЧАДА ЭНЦЕФАЛИТ


Қизилча – терида розеолали ва папулёз тошмалар, енгил интоксикация ва гипертермия билан намоён бўлувчи ўткир вирусли касаллик. Касаллик 9 ёшгача бўлган болаларда учрайди.
       Этиологияси. Касалликни togaviridae оиласига мансуб РНК сақловчи вирус чақиради.
       Клиникаси. Энцефалит белгилари терида тошмалар тошгандан сўнг 3–5 кун ўтгач пайдо бўлади. Энцефалит ривожланиши қизилчанинг оғирлик даражасига боғлиқ эмас, яъни энцефалит енгил кечадиган қизилчада ҳам ривожланиши мумкин. Касаллик ўткир бошланади. Тана ҳарорати кўтарилади, кучли бош оғриғи ва қусишлар вужудга келади. Психомотор қўзғалишлар, асосан, галлюцинация ва делириялар билан намоён бўлади. Кейинроқ бола ҳушини йўқота бошлайди, сопор ва кома ҳолатига тушади.
       Неврологик бузилишлар менингеал симптомлар, эпилептик хуружлар, гемипарез, гиперкинез, координатор бузилишлар ва краниал невропатиялар (шу жумладан, бульбар фалажлик белгилари) билан намоён бўлади. Бу симптомларга миелитик белгилар ҳам қўшилиши мумкин.
       Ташхис. Касалликнинг клиник белгилари худди қизамиқда кузатиладиган энцефалитга ўхшаб кетади. Қизилчада неврологик бузилишлар топографиясига қараб, менингоэнцефалит, энцефалит ва энцефаломиелит ташхислари қўйилади. Ташхис эпидемиологик анамнез, клиник симптомлар ва серологик текширувлар ёрдамида аниқланади.
       Даволаш. Даволаш муолажалари худди қизамиқда кузатиладиган энцефалитнинг даволаш усулларига ўхшайди.
       Прогноз. Тўла ва қисман тикланиш деярли 80%, ўлим ҳолатлари 20% га тенг.


Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha