Қотма шахс


Мулоқотга ҳадеб киришиб кетмайдиган, камгап, такаббур одам. Кам гапирса-да, насиҳат қилишни хуш кўради. Унга нисбатан аслида мавжуд бўлмаган адолатсизликдан азият чекиб юради. Шу сабабли уларнинг хатти-ҳаракатида одамларга нисбатан ишончсизлик ва эҳтиёткорлик устун туради. Гина ва хафагарчиликка берилувчан, тез ранжийдиган, воқеа ва ҳодисаларга шубҳа билан қарайдиган шахс. У билан юз берган воқеалардан узоқ вақт сиқилиб юради, хафагарчиликдан осон чиқа олмайди, қасоскор бўлади. Бундай одамлар жанжал ва келишмовчиликларни юзага келишида ташаббускор ҳам бўладилар. Иззатталаб, ўзига қаттиқ ишонадиган ва ўз билганидан қолмайдиган собитқадам бу шахслар бирор бир ишни қатъиятлилик билан бошлаб охирига етказишади ҳам. Улар ўта ишчан бўлиб, ҳар қандай шароитда ҳам юқори қўрсаткичларга эришишга интилишади, бошлаган ишини биров билан баҳам қўрмай, ёлғиз ўзи бажаришни хуш қўришади. Қайсар, ўжар ва тез-тез аффект ҳолатларига тушиб турадиган  бу шахсларнинг хулқ-атворида ҳақиқатгўйлик, ранжиш, тез хафа бўлиш, гумонсираш, рашк каби турли салбий ва ижобий хислатлар биргаликда намоён бўлади. Улар аффект ҳолатига тушишса ҳам, буни дарров юзага чиқараверишмайди, ичида сақлаб қўйишади ва бу борада уларнинг фикрини тез билиб олиш қийин.


Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©www.asab.uz





Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha