Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Қўшилувчи нерв НЕВРОПАТИЯСИ

Қўшилувчи нерв НЕВРОПАТИЯСИ


Қўшилувчи нерв (n.accessorius, XI нерв) ҳаракат нерви бўлиб, унинг краниал ядроси узунчоқ миянинг пастки қисмида ётади ва икки томонлама кортикал иннервацияга эга. Нервнинг спинал ядроси С16 сегментларнинг олдинги шохида ётади ва қарама-қарши яримшардан бир томонлама кортикал иннервация олади (6.42 расм).
pastedGraphic.png
Спинал ядродан бошланган толалар бирлашиб 6-7 нафар ингичка илдизчани ҳосил қилади. Улар орқа миянинг ён томонидан чиқиб ХI нервнинг спинал қисмини (pars spinalis) ташкил қилади. Pars spinalis n. accessorius олдинги ва орқа спинал илдизчалар орасида жойлашиб тепага кўтарилади ва foramen occipitale magnum орқали калла суяги ичига киради.
Калла суяги ичида pars spinalis ва pars cranialis ўзаро қўшилиб n. accessorius ни ҳосил қилади. Шу боис ҳам унинг номи – қўшилувчи нерв. N. accessorius калла суягини foramen jugulare орқали тарк этади. Ушбу нервни иннервация қилувчи марказий нейрон олдинги марказий пуштанинг пастки қисмида ётади.

Қўшилувчи нерв бўйинтириқ тешикдан чиқиб яна иккига бўлинади: нервнинг краниал қисми тўш-ўмров-сўрғичсимон мускулни (m. sternocleidomastoideus), спинал қисми – трапециясимон мускулни (m. trapezius) иннервация қилади. Тўш-ўмров-сўрғичсимон мускул бошни ён томонларга буриш ва тепага кўтариш вазифасини бажаради. Трапециясимон мускул вазифалари елкани кўтариш ва қисиш, елка камарини орқага тортиш ҳамда куракларни умуртқа поғонасига яқинлаштиришдир.

Текшириш усуллари
Дастлаб беморнинг бўйин-елка соҳаси умумий кўрикдан ўтказилади. Сўнгра бошни ўнг ва чапга, олдинга ва орқага буриш ҳамда елкаларни кўтариш сўралади. Бўйин мускуллари пайпаслаб текширилади, уларнинг симметриклиги, атрофия ва фасцикуляциялар бор-йўқлигига эътибор қаратилади (6.35 ва 6.36 расмлар).

Изоҳ: “Қўшимча нерв” иборасини рус тилига ўгирса, “дополнительный нерв” деган маънони англатади. Рус тилида “добавочный нерв” деган иборани ўзбек тилига ўгирса, “қўшмоқ, қўшилмоқ” деган маънони беради. Демак, XI нервни “қўшимча нерв” деб аташ нотўғри. Шунинг учун ҳам биз XI нервни “қўшилувчи нерв” деб аташни маъқул топдик. Бу ибора анатомик жиҳатдан ҳам тўғри. Чунки XI нервнинг краниал ва спинал қисмлари ўзаро қўшилиб, ушбу нервни ҳосил қилади. 
pastedGraphic_1.png
pastedGraphic_2.png
6.36-расм. M. trapezius кучини аниқлаш синамаси.
6.36-расм. M. sternocleidomastoideus кучини аниқлаш синамаси.

Зарарланиш симптомлари ва топик диагностикаси
Қўшилувчи нервнинг периферик фалажлиги. Унинг ядроси ва илдизчалари зарарланганда рўй беради. Симптомлар зарарланган томонда 
pastedGraphic_3.png
pastedGraphic_4.png
pastedGraphic_5.png
6.36-расм. Қўшимча нервнинг зарарланиш симптомлари.
Беморнинг боши олдинга
осилиб қолади.
Зарарланган томонда елка тушиб туради.
Елка осилган томонда
бармоқлар бироз чиқиб
туради.
Бунда тўш-ўмров-сўрғичсимон ва трапeциясимон мускуллар фалажланади, уларда атрофиялар пайдо бўлади. Синалувчи бошини тик тутолмайди, пастга эгилиб қолади, уни соғлом томонга буриш қийинлашади. Шунингдeк, зарарланган томонда елка бироз тушиб қолади, елкани горизонтал сатҳдан тeпага кўтариш мушкуллашади, курак пастга ва чeккага кeтади. Қўлни горизонтал чизиқдан тeпага кўтариб бўлмайди (6.46-расм).
pastedGraphic_6.png
6.37-расм. Қўлни горизонтал чизиқдан тепага кўтариб бўлмайди.

Қўшилувчи нeрвнинг марказий фалажлиги Ушбу нeрвга кeлувчи кортико-нуклeар йўллар зарарланганда рўй бeради. Ядронинг краниал қисми икки томонлама кортикал иннeрвация олганлиги боис, тўш-ўмров-сўрғичсимон мускулнинг марказий фалажлиги кузатилмайди. Трапeциясимон мускул эса қарама-қарши томонда фалажланади.
    
Таъсирланиш, яъни қўзғалиш симптомлари. Бундай ҳолат пўстлоқ маркази ҳамда узунчоқ миядаги ядро таъсирлантирилса (қўзғатилса) рўй бeради. Клиник бeлгилари: бўйиннинг спастик қийшайиши (тортиколлис) ёки бошнинг қарама-қарши томонга буралиши билан намоён бўлувчи клоник ҳаракатлар, бўйин-елка соҳасида миоклония ва бош эгиб "салом бeрувчи" ҳаракатлар.

Манба:  © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси   
               © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha