Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ЎТКИР ГЕМОРРАГИК ЛЕЙКОЭНЦЕФАЛИТ

ЎТКИР ГЕМОРРАГИК ЛЕЙКОЭНЦЕФАЛИТ


Ўткир геморрагик лейкоэнцефалит – ўткир тарқоқ энцефаломиелитнинг оғир клиник тури. Бош мия катта ярим шарлари ва мия устуни оқ моддасининг диффуз зарарланиши билан кечади. Демиелинизация кузатилган барча жойларда пердиапедик қон қуйилишлар, периваскуляр шиш, капиллярлар деструкцияси ва ишемик ўчоқлар аниқланади. Касаллик ўтказилган вирусли инфекциядан кейин ўткир ривожланади. Клиник симптомлар 3–4 кун ичида шаклланади, яъни менингеал симптомлар, эпилептик хуружлар, зўрайиб борувчи оғир фалажликлар (гемипарез, тетрапарез) ва псевдобулбар бузилишлар пайдо бўлади. Мия шиши зўрайиб боради, менингеал симптомлар кучаяди ва бемор ҳушини йўқотиб, комага тушади. Ликвор кучли босим билан чиқади, унда ксантохромия ва лейкоцитар плеоцитоз аниқланади. Кўз тубида кўрув нервининг димланиши ва атрофияси кузатилади. МРТ да турли ҳажмдаги склеротик ва ишемик ўчоқлар аниқланади. Касаллик зўрайиб боради ва кўпинча ўлим билан тугайди.

Manba: © Z. Ibodullayev. Asab kasalliklari. 2-nashr. Darslik, Toshkent, 2021., 960 b. 
             © Ibodullayev ensiklopediyasi
              © www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha