Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Циклотимик шахс

Циклотимик шахс


Циклотимия – юқори кайфият (гипертимия) ва паст кайфият (гипотимия) ҳолатларининг бир-бири билан алмашиниб туриши билан кечувчи ҳолат. Бундай шахсларнинг кайфияти тез-тез ўзгариб туради ва улар ташқи таъсиротларга жуда боғлиқ бўлади. Баъзан ҳеч қандай сабабсиз кайфияти бузилиши мумкин, кайфиятни  кўтарувчи воқеалар  рўй берса, уларнинг фаоллиги ошиб, жуда ишчан бўлиб қолишади, ташлаб қўйган ишларини завқланиб қайта бошлаб юборишади, ўзларидаги бу фаолликдан кўтаринки кайфиятда юришади, сўзамол бўлиб қолишади, мияга зўр ғоялар кела бошлайди. Бундай ҳолат гипертимия деб аталади.     Агар тўсатдан ғамгин воқеалар юз берса, барча қилаётган ишларини тўхтатиб қўяди, кайфияти бузилади, фикри карахт ва камгап бўлиб қолади, иштаҳаси йўқолади, жанжал кўтаради, ғазабланиб юради. Бу ҳолат дистимия деб аталади.      Шунинг учун ҳам уларга жиддий ишларни топшириб бўлмайди. Циклотимия маниакал-депрессив психозларда кўп кузатилади. Дистимияни депрессиядан ажрат
иш баъзан қийин кечади, шунинг учун уларни узоқ вақт кузатувга олиш зарур. 


Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha