Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Экстравертлар

Экстравертлар


       Улар жуда дилкаш, ҳис-туйғулари ташқарига йўналган, сир-саноатларини бошқаларга ёйиб юрадиган ва одамлар билан мулоқотда бўлишни хуш кўрадиган инсонлардир. Улар учун бировлар билан мулоқотда бўлиш жуда ёқимлидир, улар хушчақчақ, қувноқ, тез қўзғалувчан, сержаҳл ва жиззаки шахслардир. Улар келажакка оптимизм билан қарашади, ўта ишчан ва фаол бўлишади, лекин сир сақлай олишмайда. Ўз ҳис-туйғуларини назорат қила олишмайди. Жаҳли чиқса, тажовузкор бўлиб қолишлари мумкин. Жиддий ишларга, айниқса, узоқ вақт давом этувчи ишларга уларни шерик қилишда эҳтиёткорлик керак.

Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b.  
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©www.asab.uz





Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha