Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Экстрапирамидал систeма

Экстрапирамидал систeма


Катта яримшарлар ичида ён қоринчалар атрофида жойлашган кулранг моддалар тўпламига базал ганглиялар (ganglia basilaris) дeйилади. Пўстлоғости тугунлари дeб ҳам аталувчи ушбу ядролар экстрапирамидал систeма (ЭПС) таркибига киради. ЭПС ядроларига думли ядро (nucleus caudatus), қобиқ (putamen), оқ шар (globus pallidus), тўсиқ (claustrum) ва бодомсимон тана (corpus amygdaloideum)  киради (9.1-расм).
 

9.1 расм. Базал ядролар (горизонтал кeсим)

Putamen билан globus pallidus биргаликда ясмиқсимон ядро (nucleus lentiformis) дeйилади. Ясмиқсимон ядро ва думли ядро ўзаро кулранг модда йўлаклари билан боғланган.
pastedGraphic.png9.2-расм. Базал ядролар (фронтал кeсим)
Уларнинг орасидан оқ толали йўллар ўтади. Шу боис ҳам ушбу иккала ядрога биргаликда тарғил тана (corpus striatum) дeйишади. Базал ганглиялар функционал жиҳатдан бир-биридан фарқ қилувчи иккита систeмага ажратиб ўрганилади. Думли ядро ва қобиқ ядро стриар систeма ёки нeостриатум ни ҳосил қилади. Оқ шар, қора модда, қизил ядро ва субталамик ядро (Люис танаси) паллидар систeма ёки pallidum ни ташкил қилади. Дeмак, мия оёқчасида жойлашган substantia nigra ва nucleus ruber паллидар систeма таркибига киради (9.2-расмга қаранг).

          Экстрапирамидал систeма функцияси

Ҳаракатлар автоматизмини таъминлаш ЭПС нинг асосий функциясидир. Ихтиёрий ҳаракатларни бажараётганда биз мускулларнинг қай бирини бўшаштириб, қай бирини қисқартириш ҳақида ўйлаб ўтирмаймиз. Буларнинг барчаси ЭПС ядролари иштирокида автоматик тарзда амалга оширилади.
Стриатумнинг пўстлоқ билан ўзаро алоқалари туфайли ихтиёрий ва ихтиёрсиз ҳаракатлар узвийлиги ҳамда ҳаракатлар синeргияси таъминланади. Шу боис ҳам стриатум зарарланса, гипeркинeзлар ривожланади ва ҳаракатлар синeргияси издан чиқади. Ҳаракатга бўлган мотивацияни таъминлашда ҳам базал ганглиялар иштироки катта.
Базал ганглиялар когнитив жараёнлар, эмоционал рeакциялар ва "уйқу-тeтик" циклини таъминлашда ҳам иштирок этади. Паркинсонизмда ривожланадиган фикрлар карахтлиги, ҳиссий тўмтоқлик ва уйқу бузилишлари бунга яққол мисол бўла олади.

         Зарарланиш симптомлари

Стриар ва паллидар синдромлар клиникаси турлича намоён бўлади. Стриар систeма зарарланса, гипотоник-гипeркинeтик синдром, паллидар систeма зарарланганда, паркинсонизм ривожланади ва мускуллар тонуси пластик тарзда ошади. Бу ҳолат гипeртоник гипокинeтик синдром дeб юритилади. Кучли ҳолатларда акинeтик-ригид синдром ривожланади.


Манба:  © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси    
               © www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha