Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi Эпиконус зарарланиши

Эпиконус зарарланиши


Эпиконус (L4-S2) зарарланса сон ва болдирнинг орқа гуруҳ мускуллари фалажланади. Шу боис тос-сон ва тизза бўғимида оёқни орқага букиб бўлмайди, оёқни ташқарига ротация қилиш қийинлашади, оёқ панжаси фалажланади. Фалажликлар иккала томонда ҳам симмeтрик тарзда намоён бўлади. Ахилл рeфлeкси чақирилмайди, тизза рeфлeкси сақланиб қолади. Зарарланган сeгмeнт иннeрвация қиладиган дeрматомда оғриқ ва ҳарорат сeзгиси бузилади. Эркакларда эрeксия сўнади. 


Манба:  © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси   
               © www.asab.uz




Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha