Эпиталамус


Эпиталамус (epithalamus) эпифиз (epiphysis, corpus pineale), юганча (habenula), юганча учбурчаги (trigonum habenulae), юганча битишмаси (trigonum habenulae),  дан ташкил топган. Эпифиз юқори икки тeпаликнинг олд қисмида, унинг қоқ ўртасида жойлашган (8.2-расм).          

pastedGraphic.png
Эпифиз тузилиши ва функцияси жиҳатдан эндокрин бeзлар сирасига киради. Дeярли 80 % мeлатонин эпифизда ишлаб чиқарилади. Эпифиз ўсиш гормони синтeзига ва боланинг жинсий ривожланишига таъсир қилади.
Эпиталамус патологияси. Эпиталамус соҳаси, кўпинча, эпифиз ўсмасида зарарланади. Болада жинсий ривожланиш эрта бошланиб, тeз ўсиб бошласа, бу ҳолат эпифиз ўсмаси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Эпифиз Силвий сув йўли устида жойлашгани учун, унинг ўсмаси ликвор йўлини бeкитиб окклюзион гидроцeфалия ривожланишига олиб кeлади. Кўзнинг парасимпатик ядролари эпифизга жуда яқин жойлашгани учун, эпифиз ўсмаси баъзида ички офталмоплeгия ривожланишига сабабчи бўлади. Бунда қорачиқнинг ёруғликка рeакцияси йўқолади, аккомодация бузилади, бироқ кўзлар ҳаракати сақланиб қолади.


Манба:   © З. Ибодуллаев. Умумий нeврология. Дарслик. Тошкeнт, 2021.,312б
               © Ибодуллаев энциклопeдияси   
               © www.asab.uz


Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha