Yangiliklar Ibodullayev ensiklopediyasi ЭШИТУВ АНАЛИЗАТОРИ

ЭШИТУВ АНАЛИЗАТОРИ


Чакка бўлагининг бирламчи майдонига (проекцион соҳа) 41-майдон (Гешл пуштаси) киради.. Гешл пуштаси юқори чакка пуштасининг тагида жойлашган ва ташқаридан кўринмайди. ХХ асрнинг 60-йилларида олимлар ушбу пуштани электрод ёрдамида таъсирлантиришганда “Бемор қулоғимга турли хил товушлар эшитиляпти” деб айтган. Аслида унга ҳеч қандай товуш билан таъсир кўрсатилмаган. Шунда олимлар “Миянинг бу қисмида товушларни қабул қилувчи дастлабки нейронлар жойлашган экан” деган фикрга келишган ва бу жойни бирламчи эшитув майдони деб аташган.  Товушлардан сўзлар ва иборалар ясовчи майдонлар юқори чакка пуштасида 22 ва 42-майдонда жойлашган. Демак, бу ерда эшитув анализатори жойлашган. Бу йерни акустик-гностик марказ, яъни Вернике маркази деб ҳам аташади. Бу соҳа зарарланса, сенсор афазия ривожланади.  

Manba: ©Z. Ibodullayev. Tibbiyot psixologiyasi. Darslik., 3-nashr., T.; 2019., 494b. 
              ©Z. Ibodullayev. Umumiy nevrologiya. Darslik. T.; 2021., 312b. 
           © Ibodullayev ensiklopediyasi., 2022 y; 
              ©www.asab.uz






Ctrl
Enter
Хато топдизнигзми?
Матнни танланг ва Ctrl+Enter тугмачаларини босинг
MUHOKAMALAR
Izohlarning minimal uzunligi 50 ta belgidan iborat. sharhlar boshqariladi
Hech qanday izoh yo‘q. Siz birinchi bo‘lishingiz mumkin!
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Qiziq maqolalar
"Ibodullayev ensiklopediyasi" bo‘limi bo‘yicha